Latest news

23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОЧЛ олтинчи туридан ўрин олган "Ал Садд" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Бош мураббийнинг эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Икки жамоа ҳам футбол ўйнашни яхши кўради ва рақибга ҳам ўйнашга беради. Аммо иккала жамоанинг ҳам бу ўйиндан олдинги мақсади бор. Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишни мақсад қилган.

Алибек Давронов: Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Мавсумни яхши якунлашимиз учун ғалаба қозонишимиз керак. 

- Иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳа, гуруҳдаги учта жамоада ҳам кейинги босқичга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Ўйлайманки, ҳамма жамоага бунга ҳаракат қиламиз. Тўғри, бизни эртага дуранг ҳам қаноатлантириши мумкин, аммо биз ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Сабаби, дуранг яхши оқибатларга олиб келмаслиги мумкин. Шундай экан, эртага ўз ўйинимизни намойиш қилиб, ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Иорданиядаги ўйинга эса кўп ҳам эътибор қаратмаймиз. Асосий эътибор ўз ўйинимизга қаратилади. 

- "Ал Садд" жамоасига янги мураббий тайинланган. Бу сизнинг режаларингизга ўзгариш киритадими?

- Албатта, ҳар бир мураббий жамоада ўзгариш қилишга ҳаракат қилади. Менимча, бу нарса биз учун унчалик ҳам муҳим эмас. "Ал Садд" Осиёдаги энг чиройли футбол ўйнайдиган жамоалардан бири. Шу нуқтаи назардан қаралса, исталган мураббий келса ҳам жамоанинг мақсади ўзгармайди. 

- Жамоадаги йўқотишлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизда баъзи йўқотишлар бор. Қолган ўйинчиларимиз бўлажак ўйинга шайлар. Биздаги бор ўйинчилар жароҳатланганларни ўрнини боса олишади деб ўйлайман. 

- Саволим Алибек Давроновга. Эртанги ўйинда қандай ҳаракат қилишни режалаштиргансизлар?

- Мураббийим айтганидек, "Ал Садд" ҳар доим кучли жамоа бўлган. Эртага бўшашмасдан, фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бошқа нарсаларга эътибор бермаймиз. 

- Футболчига савол бермоқчи эдим. Эртанги ўйинда рақиб мухлислари қаршисида ҳаракат қиласизлар. Буни сизга қанчалик таъсири бор?

- Бу қанча мухлис келишига боғлиқ албатта. Умуман олганда, бунга ўрганиб қолганмиз. Ўзбекистон чемпионатида ҳам бундай ҳолат кўп бўлган. Биз бундай ҳолатларга кўникканмиз. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика