Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин чемпионатимиздаги энг яхши учрашувлардан бири бўлди. Бунга муҳитни ҳам, ўйинни ҳам сабаб сифатида кўрсатсак бўлади. Мана шу каби ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимизнинг савияси, даражаси кўтарилганидан далолат беради.

Учрашувни яхши бошладик, гол уриб олдик. Стандарт вазиятга эътибор қаратишимиз лозим эди, афсуски гол билан тугади. Умуман "Андижон" жамоаси курашувчан рақиб. Бугунги дурангдан бошқа клублар манфаат топди назаримда.

- "Насаф" бугун очко йўқотди деган фикрлар айтилди. Сизнинг бу борадаги қарашингиз қандай?

- Йўқотишлар ҳали ҳамма жамоада бўлади. Чемпионатимиздаги кўп жамоаларнинг даражаси тенглашиб бораяпти. Бугун ғалаба учун ўйнагандик. "Андижон" жамоаси ўз мухлислари қаршисида жуда яхши футбол намойиш этади. Ўйинга қайтадиган бўлсак, голдан сўнг биз оддий футбол кўрсатишга ўтиб қолдик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар тўп назоратига замин яратди, вазиятларимиз бўлди, бироқ голга айлантира олмадик.

- Жавоҳир Сидиқов захирада қолганига сабаб нима?

- Жамоамизда рақобат бор. Биз барчага имкон бериб бораяпмиз. Жавоҳир "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг жароҳат олганди.

- "Навбаҳор"га қарши кетма-кет иккита ўйин ўтказасизлар. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз барча жамоа билан ўйнай оламиз, буни бир неча бор исботлаганмиз. Шу сабабдан барча жамоаларга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика