Latest news

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  1 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  3 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  9 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Рўзиқул Бердиев: “Бизга ҳеч қандай “сюрприз” ваъда қилинмаганди” News

Рўзиқул Бердиев: “Бизга ҳеч қандай “сюрприз” ваъда қилинмаганди”

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасида ўтган АГМК – “Насаф” баҳсидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервю берди.

- Ярим финалдан сўнг, “Насаф” учун мавсум якунланди. Бугунги учрашув ва мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйлашимча, мавсум биз учун омадли келди. Чунки, асосий вазифа ўрин эгаллашимиз керак эди ва йигитлар буни уддалади. Шу туфайли “Насаф” мухлислари бу жамоа билан фахрланса бўлади, деб айтмоқчиман. Бугунги ўйинга келсак, баҳсни жуда ёмон бошладик. Бу ҳақда таъкидлагандим, 20-25 дақиқа давомида АГМКда ташаббус бўлишини билгандим. Биз яхши ҳимоялиб, гол ўтказмаслигимиз керак эди, лекин, бу амалга ошмади. Қолган 60-70 дақиқада тўлиқ устунлигимизни намойиш этдик. Аммо, биласиз футболда гол уриш керак, гол урилмасангиз мағлубиятга учрайсиз. Менимча, ўйинда устунлик қилдик, лекин бугун мағлуб бўлдик. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинда омад тилайман.

- Финалда қаторасига 3 йил АГМК – “Пахтакор” ўзаро тўқнаш келади. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Агар АГМК бугунгидек ўйнайдиган бўлса, жамоада ҳеч қандай имконият йўқ. Бу шахсий фикрим.

- “Насаф”да молиявий қийинчиликлар ҳақида кўп бор айтилди. Ҳозир йил охири, қарздорлик масаласи бажарилдими?

- Йўқ бу нарса бажарилгани йўқ. Баъзи жойларда, билмадим бу маълумотларни ким тарқатмоқда, “тўлиқ қутилди”, “футболчиларнинг олдида қарздорлик йўқ”, деб беришди. Бироқ, қарздорлик ҳали бор.

- “Насаф”да Кубокда ярим финалга етиб келди ва чемпионатни ҳам 2-ўринда якунлади. Буни рағбатлантириш учун автомобил ёки мукофот ваъда қилинганмиди? Кўпчилик шу билан қизиқмоқда.

- Бу ҳақда Намангандаги ўйин олдидан қаердадир ёзишди. Бироқ, Намангандаги учрашувдан олдин ва кейин ҳам клуб раҳбарлари билан учрашмадик ҳамда бу ҳақда гап ҳам бўлгани йўқ.

Агар “сюрприз” бўладиган бўлса, бундан йигитлар хабар топиши керак эди, озгина мотивация бўлиши учун. Лекин, бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган.

- Келаси мавсум режалари қандай? Эшитишимизга кўра, бир, икки футболчи жамоани тарк этмоқда.

- Мен ҳам бу ҳақда эшитяпман. Шартномаси тугаган футболчилар бор, буни вақт кўрсатади. Режа тўғрисида ҳам раҳбарият билан ўтириб, муҳокама қилганимизча йўқ, дея сўзларини якунлади Бердиев.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика