Latest news

01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  6 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  24 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44

Рўзиқул Бердиев: “Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик” News

Рўзиқул Бердиев: “Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик”

“Насаф” – “Машъал” учрашуви якунига етгач, жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Машъал” жамоаси билан учрашувимиз доимо кескин бўлади, улар биз билан баҳслашганида жуда катта куч билан ҳаракат қилишади. Бугунги ўйин ҳам шундай бўлди. Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз бугун Рашидхоновнинг чиройли голи эвазига ғалабага эришдик. Ўйинчимиз жуда чиройли гол муаллифи бўлди. Рақибга бугун гол уришга умуман имкон бермадик. Учрашувда биз учун бошқа қулай вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Муҳими ғалабага эришдик ва уч очкони қўлга киритдик.

Бугун биз бир неча ўйинчиларимизга дам бердик. Ш.Аъзамовни кичик жароҳати борлиги туфайли таваккал қилишни ҳоҳламадик. Қолаверса у мунтазам ўйинларимизда иштирок этиб келаётганди. Бугун яна Ш.Эркиновни майдонга туширмасдан Б.Абдухолиқов хизматидан фойдаландик. Бунга сабаб, ўйинда “Машъал” жамоаси ҳимоячиларини шошириб қўядиган тезкор ҳужумчи керак эди.

Рақибимиз бизга нисбатан бугун қўполроқ ҳаракат қилди. Балки улар ўз олдиларига қўйилган вазифадан келиб чиқиб, шундай ҳаракат қилишгандир.  Аммо бундай қўпол ҳаракатлар рақиб жамоа ўйинчилари учун ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Дерби? Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Буни йигитларимиз уддасидан чиқишди. Бугун жамоамиз ўзининг яна бир мазмунли ўйинини намойиш этди. Шахсан бундан мамнунман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика