Latest news

01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  2 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  5 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  9 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6

Рўзиқул Бердиев: "Биз бугун икки очко йўқотдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Биз бугун икки очко йўқотдик"

“Андижон” – “Насаф” учрашуви ниҳоясига етгач, одатдагидек ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
-Икки жамоа ҳам бугун ғалабага эришиши мумкин эди. Чунки кўрдиларингиз ҳар иккала жамоада ҳам голлик вазиятлар бўлди. Аммо имкониятлардан ҳеч ким бугун фойдалана олмади. Учрашувдаги ҳар иккала жамоанинг бугунги ўйини дуранг натижага мос бўлди. Аммо биз бугун икки очко йўқотдик. Юқори мақсадлар учун кураш олиб бораётган жамоа учун ҳар бир очко жуда катта қийматга эга. Бугунги ўйинни томоша қилган мухлислар ажойиб ўйинни гувоҳи бўлишди.
 
Биз бугун ўз ўйинимизни тўлиқ намойиш эта олмадик, кейинги пайтларда қийин ўйин ўтказаяпмиз, қолаверса олдимизда янада бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди, буни ҳам эътиборга олмасдан иложимиз йўқ.  Ўзларингизга маълум, бугун айрим ўйинчиларимиз майдонга тушмади. Биз уларга дам беришга қарор қилдик. Яъни олдиндаги ўйинларни ҳам ўйлашга мажбурмиз. Ўйлайманки, келаси ўйинларда биз янада ўйинимизни кучайтирамиз. Олдимизда кубок баҳсининг ярим финал жавоб учрашуви турибди, яъни бу йилги кубок баҳслари ҳам якунловчи босқичга етиб келди, биз финалда ўйнашни жуда ҳоҳлаймиз. Шунинг учун айрим ўйинчиларни бугун ўйинга туширмадик, қолаверса уларнинг айримларида енгил жароҳат ҳам бор эди. Уларнинг тўлиқ тикланишига имкон ҳам бердик. Энди биз бор эътиборимизни ана шу бўлажак ўйинга қаратамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика