Latest news

08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  11 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  11 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  178

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.


- Бугун сифатли ўйин бўлиши учун барча нарса шай эди: майдоннинг ҳолати, об-ҳаво. Ўйинга келадиган бўлсак, кўп вазият ярата олмадик-ку, аммо 1 гол уриб, ғалабани ушлаб қолиш учун етарли бўлди. Ўз навбатида хатосиз ўйнадик. "Бухоро"ни ҳам таъкидлаш керак, яхши жамоа шаклланибди. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларда ижобий натижа учун қаттиқ ҳаракат қилади. 

Бугунги ўйинда йигитларга натижа учун ўйнаш кераклиги таъкидланганди. Кўрдингиз, гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларда ўйнадик, иккинчи голни уриш учун яхши имкониятларга эга бўлгандик, аммо буни амалга ошира олмадик. Ғалаба учун тузилган режамиз амалга ошди. Оғир ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. 

- "Насаф"да ҳар йили таркибда янгиланиш бўлмоқда. Сифатни ушлаб қолиш қийин бўлмаяптими?

- Таъсир қилади. Янги футболчиларнинг жамоа талабини тушуниб олиши учун вақт керак. Бу унчалик катта муаммо олиб келмайди. Таркибда ўзгаришлар катта эмас, асосий футболчиларни сақлаб қолганмиз. Йигитлардан доимо сифатли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз.

- Жамоангиз "Олимпик"дан кейинги энг ёш жамоа бўлиб турибди.

- Ушбу футболчиларни ёш деб бўлмайди. Улар ёшлигидан таркибда, катта тажриба олиб келмоқда. 22 ёшли футболчиларни ёш десак, хато қилган бўламиз. Катта лигаларда 17-18 ёшли футболчилар хотиржам футбол ўйнамоқда. 

- "Бухоро"дан қайси футболчини таркибингизга олган бўлардингиз?

- Жамоа ҳужумини уюштиришда Иминов бошқалардан ажралиб турибди. Майдонни кўра билиши, паслари жуда яхши. Буни биз унинг олдинги ўйинларида ҳам кўргандик. Бугун ҳам бунга амин бўлдик. Жамоа ёмон эмас. Бугун улар бизга жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Тўпни бемалол ушлаб туриши, қўрқмай ҳужумга бориши - жамоанинг катта ютуғи. 

- Бугун ўзингизнинг оптимал таркибингизни туширдингизми?

- Жароҳатлар ҳалақит қилмаса, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бугун ҳам сўнгги ўйиндаги таркибни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Норчаев "Насаф"дан кетганидан кейин ҳужумни якунлашда муаммо бор. Мана кетма-кет иккинчи ўйиндирки ҳимоячи ҳал қилувчи голни урмоқда. Ҳужумчиларнинг гол ура олмаётгани сизни хавотирга солмаяптими?

- Албатта, хавотирга солмоқда. Ушбу мавсумда тўртта расмий ўйин ўтказдик, аммо ҳужумчиларимиз гол ургани йўқ. Футболни 11 киши ўйнайди. Стандарт вазиятларда асосан ҳимоячилар гол уриши керак бўлади. Бу борада ишлаяпмиз. Камчиликларни балки, шу орқали ёпишга ҳаракат қиляпмиз. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика