Latest news

08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  20 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  13 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5

Рўзиқул Бердиев: "Барчани Янги йил байрами билан самимий табриклаймиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Барчани Янги йил байрами билан самимий табриклаймиз"

Якунланган мавсумда бронза совринини қўлга киритган “Насаф” жамоаси мавсум тайёргарликларини дастлабки босқичини якунига етказди.
26 декабрь куни клуб қароргоҳида ушбу соврин ўз эгаларига топширилди ва бу тантана қилинди.

“Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни ва у киши орқали барча футболчиларни жамоа мухлислари ва сайтимиз номидан кириб келаётган янги йил билан табриклаб, мавсумга тайёргарликларни яқин режалари ҳақида ҳам сўрадик.

- Ассалому алайкум Рўзиқул Саъдуллаевич! Сизни ва барча жамоа аъзоларини кириб келаётган янги 2015 йил билан муборакбод этамиз. Сизга ва барча йигитларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Янги, 2015 йил Сизга ва “Насаф” жамоасига барча мусобақаларда каттадан – катта омадлар келтирсин!
– Ва алайкум ассалом! Катта раҳмат эътибор ва ҳурматларингиз учун. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва йигитларимиз номидан Сиз азиз мухлисларимизни ҳамда барча юртимиз футбол ишқибозларини яқинлашиб қолган 2015 йил билан самимий табриклайман. Барчаларингиз соғ ва омон бўлингизлар. Нимаики орзу-истакларингиз бўлса янги йилда амалга ошсин дейман. Юртимиз тинч ва фаровон бўлсин! Ўз севган жамоаларингиз янги йилда янги марраларни эгаллашсин. Футбол ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

- Раҳмат, мана мавсумга тайёргарликни биринчи босқичи ҳам якунланди, эндиги режаларингиз ҳақида билмоқчи эдик.

– Йигитларга 27 декабрь кунидан янги йил байрами муносабати билан 3 январгача қисқа муддатли танаффус бердик. Режамизга кўра, тайёргарликларнинг иккинчи босқичи 14 кун давомида яна Қарши шаҳридаги ўзимизга тегишли базамизда давом эттирилади. Хорижда ҳам йиғин ташкил қилиш режамизда бор. 2015 йил жамоамиз учун жуда маъсулиятли йил бўлади. Буни ҳис қилган ҳолда мавсумга пухта тайёргарлик кўрамиз.

Ренат Эрназаров ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика