Latest news

09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  0 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  1 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  7 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  3 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0

Рўзиқул Бердиев: ""Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик" News

Рўзиқул Бердиев: ""Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик"

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" учрашувидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Азиз Амонов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга алоҳида раҳмат айтаман, яхши меҳнат қилишди. "Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик, шундан келиб чиқиб ўйнадик."

Азиз Амонов: "Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон номидан майдонга тушдик ва юзимиз ёруғ бўлди. Бугунги урган голларим жамоадошларим туфайли содир бўлди".

- ОЧЛда кўрсатган ўйиннинг 50%ни намойиш этилса ҳам "Насаф" Суперлигада ғалаба қозонган бўларди. Азиз Амоновга савол. Гол уришингизнинг асосий сабаблари нима деб айта оласиз?

Бердиев: "Ўйинлар бир-бирига ўхшамайди ва катта ўйинларга мотивация бошқача бўлади. Очиқ ўйин намойиш этадиганлар билан осонроқ ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинда максимал ҳаракат қиламиз, жиддий ёндошамиз.

Амонов: "Ҳар бир баҳсда гол уриш учун майдонга тушамиз. Баъзида ўхшайди, баъзида йўқ. Бугун насиб қилган экан, жамоамга фойдам текканидан хурсандман".

- "Ал Садд" посбони устидан тўпни ташлаб қўйган голингиз фаолиятингиздаги энг чиройлисими?

Амонов: "Ҳар бир гол ўзига яраша чиройли. Асосийси унинг муҳимлиги".

- Бу ғалаба Ўзбекистоннинг обрўйига катта таъсир кўрсатади. "Насаф" чиройли ўйин кўрсатди. 80-дақиқадан сўнг жамоа бироз бўшашди, бу Суперлигада ҳам содир бўляпти...

- Ҳар бир ўйинда футболимиз даражасини кўрсатиб беришга ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ишонч билан ҳаракат қилишимиз лозим. Руйхий тайёргарлик жойида бўлиши керак. Бугун хурсандчилик қилайлик, қолганини тўғирлаймиз.

- Шуҳрат Муҳаммадиевни захирага олиш мажбурий бўлдими?

- Шундай. Унинг ҳаракатларидан оқсашни сезганимдан сўнг уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

- Баҳром Абдураҳимов нега асосий таркибда майдонга тушмади?

- Марказда футболчиларимиз кўплиги туфайли ротацияларга қўл уряпмиз. Ўша ҳудудларда муаммолар камроқ. 

- "Шаржа"нинг ҳимоявий ўйин кўрсатишидан қўрқмайсизми?

- "Шаржа" ҳамда "Ал Садд" ўртасидаги баҳсни кўриш жараёнида бунга эътибор бердик. Улар ётиб олишмади. "Шаржа" билан баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз.


Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика