Latest news

00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  21 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1

Рўзиқул Бердиев: “Афсуски, бўлажак ўйин олдидан таркибимизда йўқотишлар бор” News

Рўзиқул Бердиев: “Афсуски, бўлажак ўйин олдидан таркибимизда йўқотишлар бор”

"Насаф" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Рўзиқул Бердиев ва Бобир Абдухолиқов иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - “Бухоро” жамоасида тажрибали ўйинчилар йиғилишган, бугунги учрашувдан кейин жамоа олдига бемалол чемпионлик вазифасини қўйса ҳам бўлар экан деган, фикрга келдим. Жамоада юқори тажрибага эга футболчилар жам бўлган. Аммо футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйинига алоҳида миннатдорчилик билдираман, рақибга нисбатан тезроқ ўйнадик ва фикрладик. Бу орқали бугун биз ишончли ғалабага эришдик. Гувоҳ бўлдиларингиз, футболчиларимиз бугун ўз характерини ҳам намойиш қилишди. Ўша биринчи голдан кейин улар тушкунликка тушишмади ва олдинга боришди. Натижада ишончли ғалабани қўлга киритдик. Бу ҳолат албатта мураббийларни хурсанд қилади. Йигитларимизнинг ўйинидан мамнунман. Уларга яна бир марта раҳмат айтаман.

Биз рақибни яхши ўрганган эдик. Рақиб футболчиларини асабийлашиши учун, футболчиларимизнинг тезкор ҳаракатлари ҳам сабаб бўлди. Биз бунга тайёр эдик. Рақиб қупол ўйнайдими ёки бошқачами, қўрқмасдан ўйнаш керак. Бошқача айтганда футболчиларимизнинг ҳам энди ёшлиги қолмади. Улар ҳар қандай рақиб билан муносиб курашиши керак.

Драган Черан? Ҳужумчимиз айни пайтда уйда муолажа олаяпти. Биз у билан алоқада бўлиб турибмиз. У эртага Қатарда бўлади ва навбатдаги ўйинга тайёр. Аслида уни тезроқ майдонга қайтиши учун юртига юборган эдик. Чунки у ерда бу жароҳатларни тез даволайдиган мутахасислар кўп. У бизга керак, кетма-кет оғир ўйинларни ўтказаяпмиз, у буни яхши англаб турибди.

Дониёр Нарзуллаев? Дониёрга агар бугун рухсат берсак, майдонга тушишга тайёр. Аммо у керакли муолажаларни олиши керак, шифокорлар шуни талаб қилишаяпти. Ўйлайманки, у бир ойларда сафимизга қайтади.

Афсуски, бўлажак ўйин олдидан таркибмизда йўқотишлар бор. Биз бу ҳақда чуқур ўйлаб режалар тузиб қўйдик. Буни ҳозир очиқ айта олмайман.

Жаҳонгир Алиев? Уни албатта майдонда кўрасизлар. Биз бу футболчимизни хизматидан ҳали кўп фойдаланимиз, унга ҳали кўп имконият берамиз. Бугун унинг майдонга туширилмаганига сабаб, тактикамиз бошқачароқ бўлди. Шунинг учун Ислом Кенжабоевни майдонга туширдик. Биз таркибимиздаги барча ўйинчиларимизга имкон берамиз. Майдонга камроқ тушаётган ўйинчиларимиз борасида бошқача фикрга бормасликларингизни, сўраган бўлардим.

Бобир Давлатов? Бобирни ёшларимиз терма жамоасида қандай ўйнаганини биласизлар. Бу футболчимиз ҳозир жамоамизга мослашиш жараёнини ўтказаяпти. Бобир Давлатов ҳам жамоамизга ҳали кўп ёрдам беради. Биз барча футболчиларимизга имконият берамиз. Улар бунга тайёр туришлари керак.


Бобир Абдухолиқов: - Аввалом бор ассалому алайкум. Сўзимни бошида мухлисларимизга ташаккур билдираман. Улар бугун бизни охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. Бугунги ғалабамизни мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларнинг хурсанд бўлиши учун доимо боримизни берамиз. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.  

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика