Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Абдувоҳид Неъматов ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб бор" News

Рўзиқул Бердиев: "Абдувоҳид Неъматов ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб бор"

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун кучли рақиб майдонида 3 очкога эга бўлдик. Бундан жудаям хурсандмиз. Бизда йўқотилган очколарни тўлдириш вазифаси бор. Албатта, биз бугун "Қизилқум" жамоасини ҳужумкор ўйин кўрсатишини билардик. Биринчи бўлимда 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракатландик. Иккинчи тайм охирларига келиб 4-4-3 схемасига ўтдик. Шу схема орқали рақиб дарвозасига иккинчи голни киритдик. Умуман айтганда, бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтди. Омад ҳам биз томонда бўлди.

- Абдувоҳид Неъматовнинг ўйин қайдномасига киритилмаганлигига сабаб нима?

- Абдувоҳид Неъматов асосий дарвозабон деб таъкидлашингизга сабаб нима? Бизда 3 нафар дарвозабон бор. Уларнинг барчасига имкон берамиз. Неъматов ўтган мавсумда ўзини яхши кўрсатди. Шу сабабдан у терма жамоа сафига ҳам жалб этилди. Бугунги ўйинга уни жалб этмаганимизни сабаби жароҳат эмаску, лекин сабаб бор. Тайёр эмаслиги учун Навоийга уни олиб келмадик. Ўйлайманки, кейинги ўйингача у тикланади. Навбатдаги ўйинларда унга ҳам имконият берамиз.

- Ойбек Бозоров қачон сафга қайтади?

- Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бир ҳафта муддат атрофида сафга қайтади деб ўйлайман. Балки кейинги ўйингача қайтар.



Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика