Рўзиқул Бердиев 3та ўйинга дисквалификация ва Махарадзега интизом чораси — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
11 sep 2022 13:32
News
Рўзиқул Бердиев 3та ўйинга дисквалификация ва Махарадзега интизом чораси — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
"Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
«Нефтчи» — «Қизилқум»
Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Қизилқум» баҳси якунига етганидан сўнг меҳмонлар футболчиси Игнатий Нестеров мухлислар қаршисида ножоиз хатти-ҳаракатлар қилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Игнатий Нестеровга («Қизилқум») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф» — «Локомотив»
Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган яна бир учрашув — «Насаф» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлатилган. Шунда сўнг мураббий ҳакамни туртиб юборган, бу эса «Насаф» клубининг бошқа аъзолари томонидан тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга («Насаф») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима, шунингдек, «Насаф» клубига нисбатан ҳам жарима интизом чораси қўлланилди.
АГМК — «Сурхон»
Суперлига доирасидаги АГМК ва «Сурхон» учрашуви якунига етганидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ангел Лопес Перез АГМК клуби маъмурининг бел қисмидан итарган ва рақиб жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов қўл узатган пайтда «No respect» дея бақириб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқарган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ангел Лопес Перезга («Сурхон») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Андижон» — АГМК
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган «Андижон» — АГМК баҳсида мезбонлар мухлислари томонидан АГМК футболчиси Санжар Турсунов захирага олинган пайтда унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилган. Учрашув якунига етганидан сўнг мухлислар томонидан майдонга турли хил буюмлар улоқтирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Андижон» футбол клубига нисбатан келгуси 1 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.
«Насаф» — «Локомотив»
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган «Насаф» — «Локомотив» баҳсининг 42-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Каҳи Махарадзе учрашув тўхтатилган вақтда рақибларининг олдига югуриб келиб оммавий тартибсизлик юзага келишига сабаб бўлган. Шунингдек, «Насаф» клуби вакиллари Азамат Сойибов ва Умиджон Эргашев ҳамда «Локомотив» футболчиси Асилбек Амановлар техник зонани тарк этиб, провокацион ҳаракатлар қилишган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Каҳи Махарадзе, Асилбек Аманов («Локомотив») ҳамда Азамат Сойибов ва Умиджон Эргашевга («Насаф») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
“Навбаҳор лочинлари” — «Пахтакор»
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — «Пахтакор» баҳсининг 92-дақиқасида мезбонлар футболчиси Даврон Раҳимов учрашув тўхтатилган вақтда техник зонани тарк этиб, майдонга югуриб чиққан ва оммавий тартибсизлик юзага келишига сабаб бўлган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даврон Раҳимовга (“Навбаҳор лочинлари”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф фарм» — «Бунёдкор фарм»
Биринчи лига 17-туридан ўрин олган «Насаф фарм» — «Бунёдкор фарм» учрашувининг 51-дақиқасида «Насаф фарм» футболчиси Анвар Туробов учрашув тўхтаб турган вақтда рақиб ўйинчисининг юз қисмига кафти билан зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Анвар Туробовга («Насаф фарм») нисбатан 5 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Арал» — «Шаҳрихончи»
Биринчи лига 17-туридан ўрин олган «Арал» — «Шаҳрихончи» учрашувининг 3-дақиқасида «Шаҳрихончи» жамоаси футболчиси Жамшид Қобулов оёғининг таг қисми билан рақибининг елка ва бўйин қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жамшид Қобуловга («Шаҳрихончи») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Арал» — «Қумқўрғон-1977»
Биринчи лига 16-туридан ўрин олган «Арал» — «Қумқўрғон-1977» учрашувининг 87-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Камронбек Абдуллаев рақибининг ҳимояланмаган қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Камронбек Абдуллаевга («Қумқўрғон-1977») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Бунёдкор» — «Пахтакор»
U-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Пахтакор» баҳсининг 90+2 дақиқасида мезбонлар футболчиси Шоҳруҳхон Мухсинов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шоҳруҳхон Мухсиновга («Бунёдкор») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Андижон» — «Қўқон-1912»
U-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги «Андижон» — «Қўқон-1912» баҳсининг 70-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Бохирбек Бўриев рақиб футболчисининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бохирбек Бўриевга («Қўқон-1912») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Машъал»
U-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Машъал» баҳсининг 71-дақиқасида мезбонлар футболчиси Комолиддин Каримов рақибига қўли билан зарба берган, 72-дақиқада эса Отабек Аҳадов бош ҳакамнинг оёқ қисмига тепган. 81-дақиқада «Машъал» футболчиси Артурбек Садуллаев рақиб футболчисининг бўйин қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Комолиддин Каримов ва Отабек Аҳадов (ҳар иккиси «Сўғдиёна») ҳамда Артурбек Садуллаевга («Машъал») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
«Динамо» — «Сурхон»
U-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги «Динамо» — «Сурхон» баҳсининг 71-дақиқасида мезбонлар футболчиси Ойбек Ҳамрақулов учрашув тўхтатилган вақтда рақиб футболчиси Жамшид Сайдуллаевнинг кўкрак қисмига зарба берган. Бунга жавобан у Ҳамрақуловнинг юз қисмига зарба берган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ойбек Ҳамрақулов («Динамо») ва Жамшид Сайдуллаевнинг («Сурхон») ҳар иккисига нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
АГМК — «Навбаҳор»
U-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги АГМК — «Навбаҳор» баҳсининг 90+2 дақиқасида мезбонлар футболчиси Бобурхўжа Зокирхўжаев рақиб футболчисининг ҳимояланмаган қисмига зарба оёғининг таг қисми билан зарба берганлиги учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобурхўжа Зокирхўжаевга (АГМК) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
ФУТЗАЛ
«Максам Чирчиқ» — «Пахтакор»
Футзал Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган «Максам Чирчиқ» — «Пахтакор» учрашувининг 18-дақиқасида меҳмонлар вакили Муҳаммад Зоиров рақибининг қорин қисмига атайлаб зарба берган. Шунингдек, мезбонлар вакили Жавлон Аноров эса Муҳаммад Зоировнинг юз қисмига қўли билан зарба беришга уринган. Уларнинг ҳар иккаласи майдондан четлаштирилган.
Бундан ташқари, танаффус пайтида «Пахтакор» вакили Илхом Комилов рақиб футболчиси Абдулла Мияссаровнинг юз қисмига мушти билан зарба бериб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқарган. «Пахтакор»нинг учрашув қайдномасига киритилмаган футболчиси Севатян Можаев мухлислар ўриндиғини тарк этиб, футболчилар олдига югуриб келган ва рақибининг юз қисмига мушт билан зарба берган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавлон Аноров («Максам Чирчиқ») 3 та ўйинга дисквалификация қилинди. «Максам Чирчиқ» жамоасига нисбатан эса жарима интизом чораси қўлланилди.
Шунингдек, «Пахтакор» вакиллари Муҳаммад Зоиров (3та), Илҳом Комилов (5та) ва Севастян Можаев (5та) навбатдаги тур учрашувларида дисквалификация сабабли иштирок эта олмайди. «Пахтакор» жамоасига нисбатан эса жарима интизом чораси қўлланилди.
АГМК — «Бунёдкор»
Футзал Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган АГМК — «Бунёдкор» учрашувида Давлат Ибрагимов ва Умиджон Зайниддиновлар ўзаро жанжаллашиб, бир бирининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Давлат Ибрагимов (АГМК) ва Умиджон Зайниддиновнинг («Бунёдкор») ҳар иккисига нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларга мурожаат қилиб, ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, оғир-вазмин ва профессионал бўлишга чақирамиз. Шу ўринда Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун ўрнак-намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!, — дейилади хабарда.
Comments