Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради”
26 aug 2016 13:13
News
Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради”
Олий лиганинг 20-турида “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин “бургутлар”нинг тажрибали ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Водий дербиси қўлга киритилган ғалабадан сўнг бугунги учрашувга бўлган тайёргарлик ҳақида нима дейсиз?
- “Нефтчи” билан ўйинда кўп куч йўқотдик деб ўйлайман. Чунки бу каби дерби баҳсларида икки ҳисса куч билан ўйнайсиз. Осон ўйин бўлмади. Оғир ўтган баҳсдан сўнг ўзимизга келиб олиш учун вақт керак эди. “Бухоро” билан ўйинга қадар орада бироз танаффус бор эди ва бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради. Тўғри, осон ўйин бўлмайди. Лекин қўлдан келганича харакат қилиб, бор кучни ишга соламиз.
- “Бухоро ” жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Бухоро” ҳозирги кунда чемпионатимиздаги кучли жамоалардан биридир. Эътиборган берсангиз, жорий йил таркибини сезиларли равишда кучайтиришга эришди. Тажрибали ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Бизнинг олдимиздаги мақсад эса битта-қайси жамоа бўлмасин фақат ғалаба қозониш. Қолаверса ашаддий ишқибозларимиз ҳам ҳар бир баҳсда жамоадан фақат ғалаба кутади.
- Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида турибмиз. Байрам табриклари бўлса марҳамат.
- Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан бутун Ўзбекистон аҳлини табриклайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Халқимизга энг самимий ва яхши тилакларни тилайман. Хонадонларингиздан файз ва барака аримасин. Бундай байрамларни кўпини кўриб юрайлик. Биз футболчилар фақат ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.
- Ҳужумчи бўлганингиз учун мухлислар сиздан доим гол кутади...
-“Андижон” сафидаги илк голимни “Локомотив” билан ўйинда киритгандим. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтириб, мухлисларни қувонтираман деган умиддаман. Ўйлайманки бу борада жамоадошларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments