Latest news

12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  6 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  13

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? News

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Ростов Арена” ҳақида маълумот берамиз.

•    “Ростов Арена” гуруҳ босқичининг 4та ўйини ва 1/8 финал босқич учрашуви бўлиб ўтади
•    Стадион Дон қирғоғининг чап қисмида жойлашган
•    Арена мундиалдан сўнг, маҳаллий футбол клуби “Ростов”ниг асосий стадиони бўлади


Айнан шу аренада беш карра жаҳон чемпионлари Бразилия терма жамоаси юлдузлари турнирдаги биринчи ўйинларини ўтказишини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўйинлар
“Ростов Арена” стадиони Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг 4та ўйинини қабул қилади. Айтиб ўтганимиздек, Бразилия ва Швейцария айнан шу ерда ўзиинг турнирдаги илк ўйинини ўтказади. Шунингдек, “Ростов Арена”да 1/8 финалнинг "G" гуруҳ ғолиби "H" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан баҳс олиб боради.

Имкониятлари
Жаҳон Чемпионати-2018 учун қурилган “Ростов Арена” стадионига 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.


Жойлашган ўрни
Ростов-на-Дону шаҳрининг Дон дарёси чап қирғоғида жойлашган стадион бир қарашдаёқ ҳаммани ўзига мафтун қила олади. Мухлислар ЖЧ-2018 вақтида, Дон дарёсининг қирғоғида, мароқли дам олишлари, миллий урф-одатлар билан танишишлари ва кўплаб кафе ҳамда ресторанларда маҳаллий таомлардан таътиб кўришлари мумкин бўлади

Биласизми?
Жаҳон чемпионатидан сўнг, шаҳар ҳокимияти стадион жойлашган туманни спорт соғломлаштириш мажмуасига айлантиришни режалаштирмоқда. “Ростов Арена”дан ташқари, унга греблачилар учун канал ва сув спорт турлари учун акватория, муз ва гандбол комплекслари, от спорти мактаби киради. Ушбу имкониятлардан нафақат профессионал спортчилар, балки соҳа ишқибозлари, шу жумладан, талаба ва ўқувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.


Дастлабки ўйинлар

Ҳозир “Ростов Арена”да Жаҳон Чемпионати-2018га тайёргарликнинг сўнгги босқичи кетяпти. “Ростов” футбол клуби Россия Премьер-лигасининг ҳозирги мавсумида бир неча ўйинларни уйда ўтказиши режалаштирилмоқда.

Мерос
“Ростов” клуби Европада ўтган мавсумда кўпчиликнинг эътиборига туша олди: Россия чемпионатида 2-ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритди. Гуруҳда Германия чемпиони билан бир гуруҳдан ўрин олган "Росток", кутилмаганда “Бавария” устидан ғалаба қозонди. Жамоа ҳозирги кунда 15 000 томошабинга мўлжалланган “Олимп-2” стадионида ўйнамоқда. Бироқ, мундиалдан сўнг, ўзининг жонажон “Ростов Арена”сига қайтиб келади.


fifa.com сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика