Latest news

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  45 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  13 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  83 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

"Россонери" ҳасрати News

"Россонери" ҳасрати

Футболчилар орасида иримчилари кўп. Ким рақамларнинг бахт келтиришига ишонса, кимлар омадли рақамини ўзи яратади.

Масалан, 1958 йилги мундиалда 17 ёшли Пеле 10-рақамни абадийлаштирди. Орадан 60 йил ўтган бўлса-да, ҳануз асосий юлдузлар мазкур рақамни танлашда давом этяпти. Исталган жамоа тарихига назар солсангиз, бу рақам барча даврларда афсоналарга тегишли бўлган. Келинг, "Милан"ни олайлик.

Сўнгги 35 йилда 10-рақам туширилган қизил-қора либос қуйидаги футболчиларга насиб қилди: 

Рууд Гуллит (1987-1993)

Деян Савичевич (1992 - 1998)

Роберто Баджо (1996)

Звонимир Бобан (1998 - 2001)

Мануэль Руй Кошта (2001 - 2006)

Кларенс Зеедорф (2006 - 2012)

Шундан кейин "россонерилар" осмонини қора булутларидан қоплаганини биласиз. Инқироз ва молиявий фэйр-плей қоидаси жамоа брендига мос юлдузларни харид қилишга имкон бермади. Таркиб йил сайин ўртамиёналашиб борди ва аср бошида халқаро майдонни титратган "қизил-қоралар" учун ЕЧЛ йўлланмаси орзуга айланди.

Бу орада 10-рақамни Гана, Япония ва туркиялик футболчилар елкасида ташиди.

Кевин-Принц Боатенг (2012-14)

Кейсуке Хонда (2014-17)

Ҳакан Чалҳаноглу (2017-21)

Бу учликдан фақат Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан харид қилинган Ҳакан Чалҳаноглу нисбатан яхши таассурот қолдирди. 4 йил давомида жамоа учун 172 ўйин ўтказган турк хавбеки жами 80 та голда иштирок этди. Бироқ, Евро-2020'дан кейин Чалҳаноглунинг душман лагерига кўчиб ўтиши аниқлашди. У энди "Интер" футболчиси. Умуман олганда, Ҳаканнинг "Милан"ни тарк этиши ҳақида анчадан бери гапирилади ва бу кутилган воқеа эди. "Россонерилар"ни шокка туширган хабар кейинроқ чиқди: "Милан"да 10-рақамнинг янги соҳиби маълум.

Ҳа, футбол тарихидаги энг совриндор жамоалардан бири асосий рақамни "Реал"нинг захира ўриндиғида ҳам жой тополмаган Браим Абделкадер Диасга бериб юборди. Бу янгилик жамоа мухлиси сифатида аччиғимни чиқаргани рост. Кейин "бошдан дўппини олиб" ўйлаб кўрсам, Андрей Шевченконинг рақами бугун асосий таркибга муқим ўрнашолмаётган Саму Кастильехода, афсонавий Женнароники 21 ёшли Тоналида экан. Сардор эса Романьолли, Паоло эмас. Хуллас, "Милан"нинг шонли тарихи аллақачон тарихда қолиб кетибди. Жамоанинг сўнгги мавсумдаги ўйини ёрқин хотираларни ёдга солган бўлса-да, бу йил яна совринли ўринлардан четда қолиши мумкин. Қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Ортиқ Кака, Кафу, Инзаги, Мальдини-ю Несталар йўқ. 39 ёшли Златаннинг елкасига осилиб олган Диас, Салемакерс, Крунич-у Калулулар бор холос. Аламли!

P.s. Яхшиям Франко Барези ва Паоло Мальдинининг рақами "музлатилган"...

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика