Россияда ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи жиддий жароҳат олди
01 aug 2018 08:15
News
Россияда ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи жиддий жароҳат олди
"Нижний Новгород"га қарши Россиянинг иккичи даражали лигаси учрашувида жароҳат олган "Тамбов" ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Вагиз Галиулин йил охиригача сафдан чиқди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи баҳснинг 58-дақиқасида ерга ноқулай йиқилди ва тезлашмоқчи бўлганида қаттиқ оғриқ ҳис қилди. Шундан сўнг Галиулин алмаштирилди.
Галиулин операция учун Финляндияга юборилади. Футболчи тўрт ойдан сўнг машғулотларга қайтиши, беш ойда майдонга туша олиши мумкин бўлади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments