Россия терма жамоасига чақирилган қирғизистонликка "Арсенал" қизиқмоқда
15 nov 2018 14:20
News
Россия терма жамоасига чақирилган қирғизистонликка "Арсенал" қизиқмоқда
ЦСКА ярим ҳимоячиси Ильзат Ахметов Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, инглиз клуби скаутлари ЦСКА ҳамда "Рома" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви (1:2) ва РПЛнинг 14-тур ўйинларидан ўрин олган ЦСКА - "Зенит" баҳсини стадиондан кузатишди. 20 ёшли футболчи иккала ўйинда ҳам голли пас берди.
"Рома"га қарши баҳсдан сўнг футболчида жароҳат борлиги аниқланди. Олдинроқ, Ахметов илк марта Россия терма жамоасига чақирилгани, Қирғизистон футбол федерацияси эса миллий жамоа таклифини рад этгани учун футболчидан хафа эканлиги эълон қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ильзат Ахметов 1997 йил 31 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида туғилган.
Ахметов: "Терма жамоадан чақирув олганимни билганимда ишонмадим"
Link :
Source : ClubCall
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments