Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Россия қуйи дивизионидаги Вагиз Галиулин ҳақида News

Россия қуйи дивизионидаги Вагиз Галиулин ҳақида

Россияда Премьер-лигасидан кейин иккинчи даражали мусобақа ҳисобланган чемпионат 1992 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Бу сафар сиз азиз футбол ихлосмандларига деярли бутун фаолияти давомида Россия ички биринчиликларидан ташқарига чиқмаган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳақида батафсилроқ маьлумот берамиз.

Қадрланмаган иқтидор

Вагиз Галиулин 1987 йилнинг 10 октябрь санасида Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, номи тилларда достон сўлим, Асака шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида 6 та клуб шарафини ҳимоя қилган. "Андижон" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Дастлаб, 18 ёшида "Бухоро"га кўчиб ўтган футболчи бирорта ўйинда майдонга тушмади ва 2006 йил бошида Қозоннинг "Рубин" клуби иккинчи жамоасида дебют қилди. Орадан тўрт йил ўтиб, асосий жамоага жалб этилган Галиулин 13 ўйинда биттадан гол ва ассистни амалга оширди. Қарийб ярим йилдан сўнг, "Сибирь"да бир мавсум ижара асосида 30 баҳсда 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

2014-2016 йилларда Уфа шаҳрининг айнан шу ном билан аталувчи жамоасида 35 ўйинда шерикларига тўртта самарали пас берди. Шундан сўнг, яна икки мавсум "Тосно"да юқори савияли ўйин намойиш этди ва 70 учрашувда майдонга тушган ҳолда 11 гол ҳамда 10 ассист муаллифига айланди.



Кейинги икки йилни "Тамбов" ўтказган ватандошимиз 11 ўйинда бор йўғи битта самарали узатмани амалга оширди ва лекин жамоасининг элитага қайтишига меҳнаткашлиги билан муносиб улуш қўшди.

Ҳозирда жорий йилнинг 30 июнидан "Нефтехимик" сафида 39 учрашувда 3 гол ва 6 ассист қайд этди. Вагиз юксак иқтидор соҳиби. Айниқса, "Тосно"даги кутилмаган тезкор рейдлари, ажойиб финтлари-ю қойилмақом узатмалари ва албатта ёрқин ўйинлари бунга исбот бўла олади.

Шунингдек, ҳамюртимиз айрим жиҳатлар хусусан ташқи кўриниши билан жаҳон юлдузи Лионель Мессига ўхшаб кетади. Унинг чиройли ҳамда нозик ҳаракатларини ҳам "ўзга сайёралик"нинг ўйин услубига қиёслаш мумкин. Футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказган. Кўпчилик мухлис-у мутаҳассислар томонидан келажаги порлоқ бўлиши тахмин қилинган Вагиз Галиулинга келгусида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика