Latest news

19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  19 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1

"Россия - жуда кучли эмас". Уругвай матбуоти руслар ҳақида қандай фикрда News

"Россия - жуда кучли эмас". Уругвай матбуоти руслар ҳақида қандай фикрда

Уругвайликлар Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги ўйинларидан ҳайратда эмас.

Уругвай - Россия учрашувидан сўнг "А" гуруҳи ғолиби аниқланади. Жанубий Америка нашри Referi рақибни ўрганиб, ўқувчиларига Станислав Черчесов тактикасининг нозик жиҳатларини тушунтирди.


"Уругвай уларга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган жамоага қарши ўйнашини тушуниб турибди. Гуруҳдаги илк ўйинларда руслар 8та гол урганига қарамасдан, улар жуда кучли эмаслиги кўриниб қолди. Бу жамоа одатда устунликни рақибга бериб, 1,95 см. бўйга эга Артём Дзюба орқали қарши ҳужумлар ташкил этишга уринади" - дейди мақола муаллифи.

"Одамлар Россия терма жамоасидан бундай ғалабаларни кутмаган эди, улар жамоа бу муваффақиятга эришишига ишонишмаган. Ҳайратда қолган мухлислар Самарада футболчиларни янада кучлироқ қўллаб-қувватлашади. Жароҳат туфайли Алан Дзагоев сафдан чиқди, аммо Денис Черишев унинг ўрнини эгаллаб, ўзини кўрсата олди".


Futbol.uy журналистларининг фикрича, Станислав Черчесов Александр Головинни майдонга тушириш ёки туширмаслик ҳақида ўйланиб қолган: "Жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сариқ карточка олиб, 1/8 финал учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Миср билан баҳсда Жирков яхши ўйин кўрсатди, мураббий уни таркибда қолдириши мумкин. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди".


Испаниянинг Marca нашри тактик қарорлар борасида фикрлашни давом эттирди. Испания Россия терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби бўлиши мумкин.

"Агар "Зенит" ветерани Жирков захирада қолса, унинг ўрнини Игорь Смольников эгаллайди. Россия терма жамоаси гуруҳда ғолиб бўлиш учун бор кучини ишга солади ва бунинг учун уларга дуранг ҳам етарли".

Marca тахминий таркибларда "Спартак" футболчиси Самедовни "Зенит" ўйинчилари сафига қўшиб қўйди.


"Россия навбатдаги рақиб сифатида кучсизроқ жамоа" - деб ёзди El Espanol нашри. Жамоада Уругвайники каби юлдузлар йўқ. Футбол анъаналари йўқ мамлакат учун асосий вазифа гуруҳдан чиқиш, қолган босқичларда эса шунчаки футболдан роҳатланиш мумкин. Бироқ Россия ўзига ишониб, илк икки учрашувда ғалаба қозонганидан сўнг вазият ўзгарди. Бундай рақиб билан айниқса уларнинг ҳудудида ўйнаш қийинроқ бўлса керак".

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика