Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  1 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 26 ёшга тўлди News

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 26 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ўз туғилган кунини нишонламоқда. Футболчи бугун 26 ёшга тўлди. 

Ёдингизда бўлса, "Навбаҳор" футболчиси қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида икки клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланган, бунинг натижасида ЎФА Турғунбоевни 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди. 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан четда бўлган бугунги қаҳрамонимиз яна катта футболга қайтдию, лекин барибир ярим йиллик футболсиз ҳаёт унинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки клубнинг хатоси туфайли икки йил олдин мавсум кашфиётига айланган футболчининг фаолияти издан чиқди. 

Майли, бўлар иш бўлиб ўтди. Муҳими, бу каби ғалати ишлар энди бошқа футболчиларимиз билан такрорланмасин. Азиз Турғунбоев бу мавсум бўлмаса, кейингиларида албатта яна ўз сўзини айтади. Ярим ҳимоячи яна аввалгидек голлар ура бошлайди, жамоасини ғалабалар сари етаклайди. 

Ташқи кўринишидан Роналдуга ўхшаб кетадиган Турғунбоев айнан Криштиануга мухлислик қилади. Лекин чапақай бўлгани учунми, ҳаракатлари, жарима зарбаларидан киритаётган голлари португалиялик юлдуздан кўра Лионель Мессига ўхшайди. Унинг кейинги фаолияти ҳам дунё футболи юлдузлариникидек бўлиб қолсин. Биз "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисига номлари тилга олинган футболчиларнинг йўлини тилаймиз ва бугунги таваллуд айём муборак бўлсин, дея ният билдирамиз. Бу тилакларга "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли фидоий мухлислари ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Дарвоқе, бугун "Навбаҳор" Суперлиганинг 18-турини сафарда "Бухоро" клубига қарши ўтказади. Азизбекка ўз туғилган кунида дарвозани ишғол қилиб, жамоасига ғалабани тортиқ этиш насиб қилсин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақиб дарвозаси ишғол қилинса, у албатта Турғунбоевга бағишланади ва нишонланади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика