Latest news

08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  2 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  5 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  1 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2

"Роналду тепган пенальти нотўғри белгиланган" — Игорь Рабинер ЖЧ-2022'даги ҳакамлик фаолиятига оид барча икир-чикирлардан хабардор инсон билан суҳбатлашди News

"Роналду тепган пенальти нотўғри белгиланган" — Игорь Рабинер ЖЧ-2022'даги ҳакамлик фаолиятига оид барча икир-чикирлардан хабардор инсон билан суҳбатлашди

Championat.asia сайтининг яқин дўсти Игорь Рабинер ЖЧ-2022 ичида ҳакамликка оид барча икир-чикирлардан хабардор инсон билан суҳбатлашди.

Маълум бўлишича, ФИФА ҳакамлар қўмитаси Португалия - Гана ўйинини бошқариб борган америкалик ҳаками Исмоил Эльфатнинг европаликлар фойдасига пенальти белгилаш ҳақидаги қарорини нотўғри деб ҳисоблаган. Айнан ўша стандартдан гол урган Криштиану Роналду бешта жаҳон чемпионатида тўп киритган футболчига айланиб, рекорд ўрнатганди. 

Шунингдек, Англия - Эрон учрашувини бошқарган бразилиялик ҳакам Рафаэл Клаус ўйин 6:1 ҳисобида давом этаётган бир паллада иккинчи бўлимга ўн дақиқа қўшиб берилгани учун танқид қилинди. У ФИФАнинг янги талабларига амал қилди, лекин том маънода биринчи бўлимда эронлик дарвозабонга узоқ давом этган тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, ўйин учун 27 дақиқа қўшиб берилгани ҳакамлар қўмитаси учун тушунарсиз ҳодиса бўлди.

Таймларга кўпроқ дақиқа қўшиш қарори марказлаштирилган. ФИФА ўйин вақтини кўпайтириш учун курашишга қарор қилди, шу сабабли улар захира ҳакамларидан ўйин давомида йўқотилган вақтни синчковлик билан ҳисоблашни талаб қилди. Бир қатор вазиятлар (голни нишонлаш, жароҳатлар, алмаштиришлар, дарвозага зарбалар ўйинчиларнинг бурчакдан узатма амалга ошириши ва бошқа ҳолатлар учун сарфланган вақт) бундан мустасно, энди 90 дақиқалик ўйинга тўлиқ қўшимча вақт қўшилди. Янги тизимни синаб кўриш учун Қатарда маҳаллий ҳаваскор жамоалар турнири ўтказилмоқда (ушбу турнир бугун ниҳоясига етади), унда ЖЧ-2022 ҳакамлари 45 дақиқа давомида ишлайди ва янги билимлардан ўз маҳоратини оширмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика