Роналду: "Мен ўз ишимдаги энг яхшиларидан бириман ва тарихга кириб бўлдим"
21 aug 2019 19:33
News
Роналду: "Мен ўз ишимдаги энг яхшиларидан бириман ва тарихга кириб бўлдим"
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдаги фаолиятида унга нималар иштиёқ, куч бериши ҳақида гапирди.
"Фаолиятим давомида жуда кўплаб совринларни қўлга киритдим. Ушбу ғалабалардан кейин барчаси тўғри кетаётганлигини ҳис қилардим. Баъзида бунинг тескариси. Ишончсизлик ортидан мағлубиятлар келаверади.
Ўз ишимнинг энг яхшиларидан бириман ва тарихга кириб бўлдим. Мен ва Месси "Олтин тўп"ни бештадан ютганимиз тасодиф эмас.
Ғалабаларга чанқоқман. Спортчиман, мағлубиятга учрасам, бу ҳаётнинг тугаши дегани эмас. Ёшимга эътибор бермайман ва ҳозир ҳам ғалабалар, юқори савиядаги ўйинлар учун ичимни ёндиряпман, индивидуал даражада ҳам, жамоавий ўйинларда ҳам барчага ўрнак бўлишга интиляпман. Агарда иштиёқ, куч ва касбимга муҳаббат бўлмаганида анча олдин тўхтаган бўлардим", - деди Роналду.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments