Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди
07 aug 2020 19:56
News
Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди
– Сиз "Валенсия"нинг спорт директорига айландингиз ва Роналдуни харид қилишга уриниб кўрган эдингиз. Нега бу иш бермади?
– Биз уни харид қилиш учун етарли манбаларни топдик. Клуб Роналдунинг ҳомийлари ҳисобланган Nike ва Coca Cola компаниялари билан келишиб олди. Криштиану ўша пайтда йилига 10 миллион даромад қиларди. Бу "Валенсия" даражасидаги клублар учун жуда катта маблағ ҳисобланади.
Айнан шу даврда у "Манчестер Юнайтед"да кескин вазиятда қолган (ЖЧ-2006да Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ўйиндан четлатилиши билан боғлиқ ҳолат туфайли), ҳамон ЕЧЛда ғолиб бўлмаган эди. Мен унинг агенти Жорже Мендеш билан гаплашдим. 2006/07 йилги мавсумда "Валенсия" авжига чиқиши керак эди. Клуб янги стадион қуришни режалаштираётган бир пайтда жамоа учун 250 миллион доллар сарфлашга қарор қилган жиддий президент бор эди.
Мен Роналдуни харид қилиш учун раҳбарнинг розилигини олдим. Бу трансфер "Валенсия" тарихини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Менинг қўлимда аллақачон Мендеш билан имзоланган келишув ҳам бор эди, аммо битим амалга ошмади. Роналду эса кейинроқ "Реал"га ўтиб кетди (2009 йил). Баъзи харидлар клубнинг бутун тарихини ўзгартириб юбориши мумкин. Мен Криштиануни "Валенсия"га олиб келолмаганим учун афсусланаман", – деди Карбони.
Comments