Latest news

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  5 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди” News

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди”

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 2-турида “Атлетик”ка (1:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу беллашув бир қатор аспектлар бўйича қизиқарли кечди. Ўйлашимча, ўйин бошида биз ўз вазифамизни қийинлаштириб қўйдик. Рақиб бизга катта босим ўтказишига имкон бердик. Дарвозабонга қачон ва қандай вазиятда қисқа паслар билан тўп узатиш кераклигини тушуниб етишимиз лозим. 

Дастлабки 15 дақиқада бизга совуққонлик етишмади. Сўнгра гол урдик, аммо ҳисобга олинмади (Араухонинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушган бўлсада, ўша вазиятда ҳакамлар “Барса” вакили Брэйтуэйт қўполлик ишлатган деб топишди). Ўша вазиятда қўполлик ишлатилганмиди ёки йўқ билолмай қолдик. Вазиятни борича қабул қилдик. 

Ҳисобда ортда боришмизга қарамай йигитларнинг ўйинга бўлган муносабатини алоҳида таъкидлашни истардим. Дуранг, менимча, адолатли ҳисоб. Бизда ғалабага эришиш учун имконият ҳам бўлди. Аммо “Атлетик” ҳам юқори савияда ўйин кўрсатганидан кўз юмиб бўлмайди. Қолаверса, бундай майдонда тўп тепиш ҳам осон эмас. Бундай ҳолатда қўлга киритган натижадан норози бўлишимиз нотўғри”, деди Куман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика