Latest news

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  5 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  41 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

“Рома” собиқ форварди: “Дибала "феномен" эмас, топ клублар уни захирасига ҳам раво кўрмади” News

“Рома” собиқ форварди: “Дибала "феномен" эмас, топ клублар уни захирасига ҳам раво кўрмади”

Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Пауло Дибалани юқори даражали футболчи сифатида кўрмаслиги айтди.

“Агар кучли футболчи ва 29 ёшда бўлсанг, “Ювентус” сени жамоадан кетказиб юбормайди. 4-5 та гранд клублар уни захирани кучайтириш учун ҳам олишни хоҳламади. “Интер” у билан боғланди, кейин эса Лукаку билан шартнома имзолади ва Дибалага: “Уйга бор”, деб айтди. Хурмат юзасидан у олдин 10 млн евро хоҳлаган бўлса-да, “Рома”га 5 млн еврога ўтди.

“Палермо”да ўйнаган давридан бери у “феномен” бўлмаганини айтиб келаман. Нега уни бирорта ҳам топ клуб хоҳламади, ҳатто “Арсенал” ёки “Манчестер Юнайтед”? “Интер” эса унга умуман жиддий қизиқиш билдирмаган, улар ҳатто Дибаладан кучлироқ бўлган Санчесни бошқа жамоага бериб юборишди. “Милан” эса де Кетеларени қўлга киритиш учун 2 ой кутишни маъқул кўрди.

Якунда эса Дибала олтинчи бўлган (ўтган мавсум) жамоага ўтди ва бу ерда астрономик маошга эга бўлмайди”, дейди Кассано.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика