"Рома" Жакани сотиб олишга яна бир бор уриниб кўради
09 feb 2022 20:04
News
"Рома" Жакани сотиб олишга яна бир бор уриниб кўради
Рим клуби ёзда "Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жакани қўлга киритмоқчи.
Италия клуби ўтган ёзда швейцариялик билан келишув тузишга яқин келганди, аммо якунда Жака "канонирлар" билан янги шартнома имзолаган эди.
Хабарга кўра, "Рома" ва Гранит вакиллари ўртасида янги музокаралар бўлмаган, бироқ футболчи шу ёзда таклиф тушса, Италияга кўчиб ўтишга тайёр.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Жаканинг ашаддий мухлиси ва у ўйинчининг А Сериянинг бошқа етакчи жамоаларидан кейин ўрин олган жамоага руҳий мустаҳкамлик қўшишига ишонади.
"Арсенал"нинг бошқа бир аъзоси Эйнсли Мэйтленд-Найлз аллақачон римликлар сафида тўп тепмоқда. У мавсум охиригача "Рома"да ижарада ўйнайди, ёзда эса клубнинг доимий футболчисига айланиши мумкин.
Link :
Source : Football London
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments