Latest news

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  15 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади" News

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади"

Про-Лига "А" гуруҳида жорий мавсумни 3-ўрин билан якунлаган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби футболчиси Риза Айвазов билан мавсум якунлари юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Риза Айвазовга бу йилги мавсум қай даражада маъқул келди?
- Умуман олганда бу мавсум ёмон ўтмади. Бу мавсум давомида юқори иштиёқ билан ўйнадик. Жудаям қизиқ, кескин курашларга бой, қизғин мавсум бўлди. Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади. Ўтиш ўйинида Суперлига иштирокчиси АГМКга кичик 0:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учрадик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

- Риза Айвазовнинг "Истиқлол" клуби билан янги мавсум учун ҳам шартномаси борми? Умуман режаларингиз қандай?

- Шу йил охирида "Истиқлол" клуби билан шартномам якунига етади. "Истиқлол" аҳил жамоа, бу жамоа менга бегона эмас. Тўғриси, айни дамда келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

- Риза Айвазовнинг мухлисларга тилаклари...

- Жамоамиз мухлисларига катта раҳмат айтаман, улар бизни ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб келишган. "Истиқлол" жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика