Latest news

22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  0 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  2 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  17 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5

"Ривер Плейт" дарвозабони 90-дақиқада пенальтини қайтарди ва "Бока Хуниорс" чемпионга айланди! Аргентинада ақлбовар қилмас воқеалар содир бўлди News

"Ривер Плейт" дарвозабони 90-дақиқада пенальтини қайтарди ва "Бока Хуниорс" чемпионга айланди! Аргентинада ақлбовар қилмас воқеалар содир бўлди

Аргентина чемпионати мутлақо ҳайратланарли тарзда якунланди. Олтин медалларни "Бока Хуниорс" қўлга киритди, бироқ сўнгги дақиқагача чемпионлик "Раcинг"га насиб қилиши мумкин эди.

Сўнгги тур олдидан “Бока” "Расинг"дан бир очко олдинда эди ва улар ғалаба қозонган тақдирда чемпионлик кафолатланганди. "Раcинг" эса ғалаба қозониши ва "кўк-олтинранглилар"нинг очко йўқотишини кутиши лозим эди. Агарда “Бока” мағлуб бўлса ва “Расинг” дуранг ўйнаса, чемпионатнинг плей-офф босқичи ўтказиларди.

Энди эса энг қизиқарли воқеага ўтсак: мавсумнинг сўнгги турида "Бока" "Индепендиенте", "Раcинг" эса "Ривер Плейт"га қарши тўқнаш келиши керак эди. Бу ерда нафақат "Бока" ва "Ривер" ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик қизиқ туюларди, балки "Индепендиенте" ва "Раcинг" ҳам тарихий рақиблар саналарди. Агарда чемпионлик учун даъвогар клубларнинг вазифалари аниқ бўлса, унда бўлажак рақибларда савол юзага келарди: улар азалий рақибларига ёрдам берадими?

Яхшиямки, ҳеч қайси жамоа бир-бирига атайин совға ҳозирламади ва якун ҳайратланаоли тарзда юз берди. Келинг, тунги воқеалар хронологиясини кузатамиз:

• 50-дақиқага келиб, "Бока" "Индепендиенте"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этаётганди (дастлаб жамоа 0:1 ҳисобида ортда қолаётганди), бу ҳолатда чемпионлик тақдири "Раcинг"нинг натижасига боғлиқ бўлмасди.

• Орадан 6 дақиқа ўтгач, бошқа учрашувда ҳисоб очилди: Матиас Рохас "Расинг" сафида пенальтидан гол урди. Бу ҳолат ҳам жадвалда ҳеч нарсани ўзгартирмасди, аммо эндиликда "Бока"нинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ эди.

• 81-дақиқада "Бока" марра сари йўлни қийинлаштирди: жамоа дарвозасидан тўп ўтказиб юборди, ҳисоб эса 2:2 кўриниш олди ва онлайн жадвалда "Расинг" биринчи ўринга кўтарилди.

• Бироқ параллел ўйинда вазият издан чиқишда давом этди, чунки "Ривер" 80-дақиқада Мигель Борханинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштирди ва "Раcинг" иккинчи ўринга тушиб қолди.

• 90-дақиқада эса "Раcинг" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Дастлабки 11 метрли нуқтадан стандартни голга айлантирган Рохас аллақачон алмаштирилганди. Чемпионликни тақдим этиш юки Хонатан Гальван зиммасига тушди. Аммо... ЖЧ-2018да Аргентина терма жамоасига чақирилган "Ривер Плейт" дарвозабони Франко Армани зарбани қайтарди, қайтган тўпга эса "Раcинг"нинг бошқа футболчиси ноаниқ зарба берди.

• Гальваннинг омадсизлигидан беш дақиқа ўтгач, 90+5 дақиқада Мигель Борха дубль қайд этиб, "Расинг"нинг чемпионлик умидига барҳам берди ва "Ривер Плейт"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Тамом-вассалом! Ҳақиқий байрам эса бошқа стадионда бошланди.

"Бока Хуниорс" умумий олганда, атиги +6 голлар фарқи билан, бироқ унутилмас чемпионликни қўлга киритди.



 Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика