Latest news

11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  1 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  1 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  1 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  8 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0

Рио-2016. Умумжамоа ҳисобида илк бор 21-ўриндамиз, МДҲда эса иккинчимиз! News

Рио-2016. Умумжамоа ҳисобида илк бор 21-ўриндамиз, МДҲда эса иккинчимиз!

Tags :  Рио-2016
Икки ҳафта барчамизни бирдек ҳаяжонда ушлаб турган Рио-2016 Олимпиадаси ўз якунига етди.

Сайёрамизнинг 207та мамлакати спортчилари ана шу кунлар мобайнида медаллар жамланмаси учун баҳсларда иштирок этишди. Қувонарлиси, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Ўзбекистон спорти тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар ила битиладиган бўлди.

Терма жамоамиз спортчилари якунда 4та олтин, 2та кумуш, 7та бронза, жами 13та медал билан умумжамоа ҳисобида 207 давлат орасида 21-ўринни эгаллади. Ҳали тарихда бунақаси бўлмаганди. Бу натижа билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Қозоғистон терма жамоаси 3та олтин, 5та кумуш, 9та бронза медали билан 22-поғонадан жой олди.

Медаллар жамғариш бўйича АҚШ терма жамоасига етадиган мамлакат топилмади. Америкаликлар жами 121та медални қўлга киритишди. Шулардан 46таси олтин, 37таси кумуш, 38таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этди. Уларнинг умумий медаллар сони 67тани ташкил қилди. Олтин медаллар сони 27та, кумуш 23та, бронза эса 17тадан иборат бўлди.

Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олди. Чин юрти жамоаси 26та олтин, 18та кумуш, 26та бронза медалини қўлга киритди. Олимпиадада жами 59та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлишди. Етмиш учта терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Саксон еттита мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлди.

МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10
1. АҚШ – 121 (46-37-38)
2. Буюк Британия – 67 (27-23-17)
3. Хитой – 70 (26-18-26)
4. Россия – 56 (19-18-19)
5. Германия – 42 (17-10-15)
6. Япония – 41 (12-8-21)
7. Франция – 42 (10-18-14)
8. Жанубий Корея – 21 (9-3-9)
9. Италия – 28 (8-12-8)
10. Австралия – 29 (8-11-10)
... 21. ЎЗБЕКИСТОН – 13 (4-2-7)

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика