Риберининг уйи футболчи "Парма" билан ўйинда бўлган пайти тунаб кетилди
06 jul 2020 16:18
News
Риберининг уйи футболчи "Парма" билан ўйинда бўлган пайти тунаб кетилди
"Фиорентина" вингери Франк Рибери кеча тунда талончилик қурбони бўлди.
Футболчи "Парма"га қарши баҳсда ўйнаётган пайти ўғрилар унинг Флоренциядаги уйига киришган.
Зарар ҳисоблаб чиқилмоқда, аммо шуниси аниқки, уйдан қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган.
Рибери жорий мавсум А Серия доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Link :
Source : La Repubblica
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments