Latest news

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

РФПЛ. Превью. Виталий Денисов жамоаси 20-турда "Спартак"ни қабул қилади News

РФПЛ. Превью. Виталий Денисов жамоаси 20-турда "Спартак"ни қабул қилади

Бугун тунда "Анжи" ҳамда "Оренбург" ўртасидаги баҳс Россия чемпионатининг 20-тур учрашувларини очиб беради.

"Анжи" - "Оренбург"

17 март. 21:00


Ушбу тур эски одатларга кўра жума куни бошланади. Меҳмондўст "Анжи" ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп тепадиган "Оренбург"ни қабул қилади. Иккала жамоа Премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашишмоқда. 6 та жамоа учун 2 та қутқарув жойи. Ҳозирча "Анжи" ва "Урал" "чўкаётганлардан" узоқроқда. Аммо бу баҳсдаги меҳмонларнинг ғалабаси имкониятларни тенглаштириши мумкин.

"Оренбург" танаффусдан сўнг икки учрашувда 4 очко ишлаб олди. Аввалига улар ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, тулаликларга имкон беришмади. Кейин эса "Рубин" билан Қозонда дурангга имзо чекишди. "Анжи" қишки танаффусда таркибни деярли тўлиқ янгилади. Жамоа "Спартак"ка қарши баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, аммо ишончли кўринди. Уларда ҳисобни тенглаштириш учун етарлича вазиятлар бўлди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Оренбург"га қарши ўйин умуман бошқа ҳикоя. Турнир якунланишигача узоқ вақт борлигини ҳисобга олсак, бу баҳсни 6 очко учун ўйин деб аташ мумкин. Бу типдаги учрашувлар ҳисобни тахмин қилиш жуда қийин.


"Томь" - "Амкар"

18 март. 13:30


Турнир жадвалининг энг сўнгги ўрнини эгаллаб турган "Томь" 2017 йил Россия чемпионатида ўтказган 2 та учрашувида 10 та гол ўтказиб юборди. Аммо бу жамоалар "Ростов" ва ЦСКА эди. Бу сафар томликлар ўтган тур сенсацион тарзда "Зенит"ни мағлуб этган "Амкар"ни қабул қилишади. Аммо питерликларга қарши баҳсда ҳакамлик кўпчиликда шубҳа уйғотди.

6-ўринни эгаллаб турган пермликлар бу баҳсда очко ишлаши аниқдек кўринмоқда.


"Урал" - "Рубин"

18 март. 16:00


"Урал" чемпионатнинг иккинчи қисмига сўнгги баҳсдек тайёрланмоқда. Келаси йил Премьер-лигада ўйнаш ҳуқуқига муносиб бўлиш лозим. Фақат жон сақлаб қолиш учун курашаётган кучсиз жамоаларни мағлуб этавермай, турнир жадвалининг юқори қисмидаги "зодагон"ларни ҳам жазолай олиш керак.

"Рубин" "Оренбург"га қарши ўз майдонида ўтган баҳсда 3 очко ололмаганди. "Урал" эса бунданда ёмонроқ кўриняпти. Ўтган ҳафта "Арсенал"дан мағлуб бўлишига қарамай, "Урал" ўз майдонида ишончлироқ ўйин намойиш этиши мумкин. Бу баҳсда "Рубин"ни ғолиб сифатида кўриш тўғри эмас.


"Локомотив" - "Спартак"

18 март. 18:30


Турнинг асосий баҳсида "Локомотив" чемпионат етакчисини қабул қилади. Ўтган турда "Локо" "Краснодар"га мағлуб бўлганди, энди эса "Спартак" имтиҳонидан ўтади. Чемпионат етакчиси ўтган турда қийинчилик билан "Анжи"ни таслим этди. Мураббийлар штабининг энг катта бош оғриғи - Промеснинг ҳолати.

"Локомотив" "Краснодар"га қарши баҳсда ёмон кўринмади. Бироқ - "буқалар"ни мағлуб этиш учун етарли даражада кучли эмас. "Спартак"ка тайёргарлик аввалгисидан кам бўлмаслиги аниқ. Мезбонлар ўзи ва мухлисларига жорий мавсумдаги курашни тўхтатмаганликларини исботлашлари керак. Олдинга катта қадам ташлаш учун "қизил-оқлар" устидан ғалабага эришиш лозим.

Дерби натижасини тахмин қилиш қийин. Аммо агар "Спартак" ўтган ҳафтадаги ўйинини кўрсатса, "Локомотив"да очко олиш учун яхшигина имконият пайдо бўлади.


"Крилья Советов" - "Ростов"

19 март. 16:00

"Ростов" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказган муносиб ўйинидан сўнг "Крилья" меҳмонига айланади. Англиядаги баҳс ҳақида ҳеч нарса дегимиз келмаяпти, аммо бир сўзни айтиш лозим. Баракалла! Энди Россия чемпионатига қайтиш лозим.

"Крилья" танаффусдан сўнг ёмон ўйин кўрсатмоқда. Хатто ҳозиргача гол ура олишмади. "Ростов" ҳимояда ишончли ўйин намойиш этяпти. Мезбонларга имконият бериши мумкин бўлган ягона нарса, "Ростов"нинг чарчоғи. Ростов жамоаси самараликларга мағлуб бўлишини тасаввур қилиш қийин.


"Терек" - ЦСКА

19 март. 18:30


"Армиячилар" "Томь"га қарши қийин ўтмаган баҳсдан сўнг "Терек" меҳмонига айланишади. "Терек" "Ростов"га қарши оғир ўйин ўтказди. ЦСКА учрашув фаворити сифатида кўринмоқда, бироқ бу ўйинда аввалги баҳсдагидек ярим куч билан ғалаба қозониш мумкин эмас.

"Терек" турнир жадвалида юқори ўринни эгаллаб турган бўлсада, келаси мавсум ўзида еврокубок учрашувларини ўтказиши учун тезроқ баҳорий футболга мослашиши лозим.


"Краснодар" - "Уфа"

19 март. 18:30


"Краснодар" "Сельта"га мағлуб бўлиб, Европа лигасидаги иштирокини якунлади. Зич тақвим ва жароҳатлар сони ўз таъсирини ўтказди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа ўзи билан фахрланса арзийди. Улар энди ҳар мавсум еврокубоклар зонасида турнирни якунлашга интилишади. Турнир жадвалининг юқори қисмидаги жамоаларнинг бир-бирига яқинлигини ҳисобга олсак, буни бажариш осон бўлмайди. Бироқ "буқалар" учун қийинчиликлар қизил матодек кўриниши керак.

Семак қўл остидаги "Уфа" чемпионатнинг икки учрашувида 6 очко ишлади. "Терек" ва "Крилья Советов" таслим этилди ва ҳар сафар бу кичик ҳисобда амалга оширилди. Бу сафар аввалгиларидек бўлмайди. "Краснодар" савия борасида меҳмонлардан анча устун. Айни дамда Европа лигаси учун "буқалар"нинг рақобатчиси бўлган "Уфа" - очколар учун курашади.


"Зенит" - "Арсенал"

19 март. 21:30


"Зенит" мухлисларини ранжитишда давом этмоқда. ЦСКА билан дуранг, "Амкар"дан учралган мағлубият ишқибозларни хурсанд қиладиган натижа эмас. Луческу ва раҳбарият ҳакамликни истаганича муҳокама қилиши мумкин, аммо барча омадсизликларда рефериларни айблаш мавсум охирида чемпионликдан айрилишга олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ҳа, тарихда сўнгги паллада отни қамчилаган чемпионлар бўлган, аммо айни дамда бундай жамоа кўзга ташланмаяпти. Жамоа Луческудан норози эканлиги ҳақидаги миш-мишлар Санкт-Петербургнинг турли бурчакларида тез-тез қулоққа эшитилмоқда.

"Арсенал" Луческунинг "Зенит"даги сўнгги ўйини бўлиши мумкин. Агар питерликлар Тула жамоасига қарши ғалабага эриша олмаса, норозилик даражаси максимумга етиши мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика