Рэшфорднинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндаги иштироки сўроқ остида
13 may 2023 11:45
News
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор. Буни "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг маълум қилди.
"Рэшфорднинг оёғида муаммо бор, шунинг учун унинг ўйинда майдонга тушиши катта сўроқ остида. Аммо биз Рафаэль Варан қайтганидан хурсандмиз", – деди мутахассис.
Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари саналади. 25 ёшли футболчи ушбу мавсум барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
"Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" учрашуви 19:00 да бошланади.
Manchester United Anthony Martial - 32', Alejandro Garnacho - 90' Premier League . Round 36 13/05/2023, 20:00
Wolverhampton Wanderers Stadium: Old Trafford, 73570 spectators Referee: John Brooks
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments