Рэшфорд: "Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик"
01 jan 2023 11:49
News
Рэшфорд: "Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик"
"Айни дамда жуда яхши ҳолатдамиз. Олдинга қараб яхши ҳаракатланаётганимиздан хурсандман. Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик ёки дуранг учун ўйнашга ҳаракат қилардик. Рақиблар доимо дарвозамиз олдида босим уюштираётганди. Бугун ҳам "Вулверхэмптон" яхши ҳаракат қилди. Давид сўнгги дақиқадаги сэйви орқали ғалабани ушлаб қолишимизда ёрдам берди.
Рухий планда қайтишда қийналдик. Чунки барча футболчилар хар ҳил ҳолатга тушиб қолишганди. Йигитлар қийин вазиятда бир-бирига ёрдам беришди. Айни дамда жамоада бирдамлик жуда муҳим.
Мавсум оғир бўлади. Бироқ биз ирода намойиш қилиб, турнир жадвалида янада юқорироқ кўтарилишимиз керак. Кўплаб жамоалар ушбу мавсумда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Уларни таъқиб қилиш осон бўлмайди. Агарда юқори даражадаги ўйинни намойиш қилаверсак, олдинга яна бир қадам ташлаган бўламиз", - деди Рэшфорд.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments