Latest news

07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  0 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  59 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  44 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  3 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  72 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5

Рекордчи Игнатий Нестеров 37 ёшга тўлди News

Рекордчи Игнатий Нестеров 37 ёшга тўлди

Футболчилар, мураббийлар, соҳа мутахассислари, умуман ўзбек футболига алоқадор инсонларни таваллуд айёми билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, кўплаб рекордлар соҳиби тажрибали дарвозабон, 13 карра мамлакат чемпиони Игнатий Нестеров ўзининг 37 ёшини нишонламоқда. Ҳеч бир футболчи Нестеров сингари 13 марта Ўзбекистон чемпиони бўлмаган. Бу борада иккинчи ўринда 12 та чемпионлик билан Темур Кападзе боряпти. Сервер Жепаров 10 та олтин медаль билан кучли учликка якун ясаган. Игнат қайд этган бундай рекордлар ҳали бисёр. Бунга ҳали яна тўхталамиз.



Игнатий Нестеров 17 ёшида Самарқанднинг "Динамо" клуби таркибида Ўзбекистон чемпионати олий лигасида дебют қилган. Орадан бир йил ўтиб, аниқроғи 2002 йилда у орзусидаги клуб - "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Нестеров бир йил ичида "Пахтакор"нинг биринчи рақамли посбонига айланди. Мутахассислар уни "Пахтакор"нинг барча даврлардаги энг яхши беш нафар дарвозабони сафига киритган. Игнатийнинг исм-шарифи Юрий Пшеничников (1960-1967, 1972), Николай Любарцев (1966-1971, 1975-1976), Александр Яновский (1979-1986) ва Павел Бугало (1992-1999) билан бир қаторда эътироф этилади.

Бугунги кун қаҳрамони дарвозабонлар орасида Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. 17 ёшида олий лигада дебют ўйинини ўтказган Нестеров 400лик маррани забт этган илк дарвозабонга айланган. Айни пайтда унинг ҳисобида жами 427та учрашув бор. Мана шу ўйинларнинг 226тасида у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Нестеров 5 та Осиё Кубогида майдонга тушган қитъанинг ягона футболчиси ҳисобланади. У 2004, 2007, 2011, 2015 ва 2019 йиллардаги қитъа Кубогида ўйнаган. Бундай натижага сариқ қитъанинг ҳеч бир футболчиси эришмаган. Шунингдек, Нестеров ўтган йил БАА яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси рекордини ҳам такрорлади. Гап шундаки, Осиё Кубогида терма жамоамиз сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Тимур Кападзе ҳисобланарди. Унинг ҳисобида 17 та ўйин бор эди. Нестеров 1/8 финал доирасидаги Австралияга қарши кечган учрашувда 17-ўйинида майдонга тушди. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов ҳисобида 13 та ўйин бор.

Осиё Кубокларида энг кўп майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар:


Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров - 17 тадан ўйин
Сервер Жепаров - 15
Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов - 13
Александр Гейнрих - 12
Максим Шацких, Санжар Турсунов - 10
Виталий Денисов, Виктор Карпенко - 8

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп иштирок этган дарвозабон ҳам айнан Игнатий ҳисобланади. Нестеров ҳисобида 11 та финал бор. У дарвозабонлар орасида Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи саналади. Нестеров 11 маротаба кубокни боши узра баланд кўтарган. Шунингдек, тажрибали посбон учта жамоа ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") сафида кубок финалида ўйнаган ва барча клублари билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ягона дарвозабондир. Игнатий Ўзбекистон кубоги финалларида ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборган.



Денис Иванков, терма жамоа дарвозабонлари мураббийи

- Авваламбор, Нестеровга каттадан-катта раҳмат айтиш лозим. Игнатийга унинг профессионаллиги, ишга бўлган муносабати, ўйинлари, сейвлари ва Ватан учун қилган меҳнатлари учун ташаккур! Умид қиламанки, унинг дисквалификация муддати белгиланганидан кам бўлади. Нестеровнинг терма жамоадаги фаолиятини тугатиш қарори аламли мағлубиятдан кейинги қизишиб кетиш натижасида айтилган гап деб қабул қиламан. Ҳали шошмаслик керак. Балки эртага ҳаммаси бошқача тус олиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Игнатий олқишларга лойиқ дарвозабон. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш ҳамкасбимни бугунги таваллуд айёми билан Ўзбекистондаги барча дарвозабонлар номидан табриклайман!



Маълумот учун, Игнатий Нестеров фаолияти давомида “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009-2013), “Локомотив” (2014-2018), “Оҳод” (Саудия Арабистони) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Игнатий Нестеровни бугунги таваллуд айёми билан сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда унинг мухлислари номидан муборакбод этамиз. 



Камолиддин Алимов тайёрлади

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика