Реграги: "Мбаппе ЖЧ-2022да ғалаба қозонишини хоҳлайман – у янги Пеле"
17 dec 2022 10:47
News
Реграги: "Мбаппе ЖЧ-2022да ғалаба қозонишини хоҳлайман – у янги Пеле"
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 финалидан олдин фикрларини билдириб ўтди.
47 ёшли мураббий францияликларнинг чемпион бўлишини истарди.
"Мбаппе – янги Пеле, у ўз рақамлари ортидан қувмоқда. У 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишини истардим. Умид қиламанки, унга ортиқча босим бўлмайди.
Бу мувозанатли финал бўлади. Аргентина ишончли ҳаракат қиляпти, уларда энг зўр Месси бор. Франция яхши ҳимояланади, тўпсиз ўйнашга рози бўлади ва жуда тез ўйинчиларга эга. Менимча, имкониятлар 50 га 50.
Франция тарихий дублга эриша олади. Уларнинг дунёдаги энг зўр эканликларини тушуниш учун уларнинг сўнгги 20 йил ичида қилган ишларига қараш кифоя. Мен ҳам бундан фахрланаман, чунки мен Францияда туғилганман ва француз мактаби мевасиман. Уларни кўп танқид қилишади, бироқ уларнинг футболчилари терма жамоа каби дунёнинг энг зўрларидир", – деди Реграги.
Реграги Париждан 28 км узоқликда жойлашган Корбей-Эсонн шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида "Тулуза", "Аяччо", "Расинг", "Гренобль" ва "Дижон" клубларини бошқарган.
Аргентина ва Франция ўртасидаги ЖЧ-2022 финали 18 декабрь куни бўлиб ўтади.
Argentina Lionel Messi - 23', Angel Di Maria - 36', Lionel Messi - 108', Lionel Messi - 121', Paulo Dybala - 121', Leandro Paredes - 121', Gonzalo Montiel - 121' World Cup Final Stage . Round final 18/12/2022, 20:00
France Kylian Mbappe - 80', Kylian Mbappe - 81', Kylian Mbappe - 121', Randal Kolo Muani - 121' Stadium: Lusail Stadium, 88966 spectators Referee: Szymon Marciniak
Comments