Реднапп: “Олтин бутса” бу ажойиб, аммо Харри совринлар учун курашмоқчи”
13 apr 2020 22:19
News
Реднапп: “Олтин бутса” бу ажойиб, аммо Харри совринлар учун курашмоқчи”
Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Жейми Реднапп “Тоттенҳэм” ҳужумчиси Харри Кейннинг келажаги ҳақида гапирди.
“Олтин бутса” бу ажойиб, унга индивидуал совринларни қўлга киритиш ёқади, бироқ Харри жамоаси билан совринларни қўлга киритишни истайди.
Агар у “Тоттенҳэм” янада кучайишини ҳис қилмаса, у бошқа варинатларни кўриб чиқишга мажбур бўлади. Ажойиб стадион, бетакрор мухлислар- бу ҳаммаси яхши. Аммо у “Тоттенҳэм”ни йирик совринлар учун курашишини истайди.
Шундай клублар борки, масалан “Манчестер Юнайтед сингари жамоалар Кейнни қўлга киритишдан хурсанд бўлишади. У бетакрор футболчи ва яхши йигит ва бундай футболчиларни кўпчилик жамоалар ўз сафларида кўришни исташади”, деди Реднапп.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Comments