"Реал"нинг муҳим футболчиларидан бири жароҳат олди
27 sep 2018 13:36
News
"Реал"нинг муҳим футболчиларидан бири жароҳат олди
"Реал" яқин бир неча кун ичида ўтадиган баҳсларда асосий футболчиларидан бирини майдонга тушира олмаслиги мумкин.
"Севилья"га қарши баҳсда (0:3) "қаймоқранглилар" ҳимоячиси Марсело шикастланди ва учрашув якунланишидан аввал майдонни тарк этди. "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги бразилияликда мушак жароҳати борлигини айтди. Футболчининг сафга қайтиш муддати бугун маълум бўлади.
"Реал" 29 сентябрь куни "Атлетико"га қарши баҳс ўтказади. Ўйин "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. "Қироллик клуби"нинг кейинги учрашуви Москвада ЦСКАга қарши бўлади.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
19:55
Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади 0
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments