Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Реал"да 8 йил ўйнаган Коэнтрау ҳозир қаерда? News

"Реал"да 8 йил ўйнаган Коэнтрау ҳозир қаерда?

Мадриднинг "Реал" клуби 2011 йилнинг ёзида "Бенфика" ҳимоячиси Фабио Коэнтрауни ўз сафига қўшиб олди.

Португалиялик футболчи "Қироллик клуби" учун 30 млн еврога тушган. Бу ўз вақтида  ҳимоячилар орасидаги энг йирик трансферлардан бири ҳисобланарди. Бироқ, Фабио "қаймоқранглилар"нинг умидларини оқлай билмади. Оғир характери, машғулотларга кечикиши ва нопрофессионаллиги аста-секин унинг даражасини туширди. "Реал Мадрид"дек клубларда ўз устида ишламай қўйганларнинг келажаги йўқ. Коэнторау билан ҳам шундай бўлди. Дастлаб, "Монако" ва "Спортинг"да ижара асосида ўйнаган футболчи 2018 йилга келиб ҳеч кимга керак бўлмай қолди.

Фабио узоқ изланишлардан кейин ўзи учун бегона бўлмаган Португалиянинг "Риу Аве" жамоаси таркибига бориб қўшилди. У профессионал футболдаги илк қадамларини айнан шу клубда қўйган эди. Бироқ, Коэнтрау мавсум охирида Вилла-ду-Конди жамоасига ҳам керак бўлмай қолди. Сабаби шундаки, ҳимоячи 21 ўйинда 7 та сариқ карточкадан ташқари, 2 бор майдондан ҳам четлатилди. Жамоа раҳбарияти Фабио билан шартномани узайтиришни истамади. 2019 йилнинг ёзида эркин агентга айланган футболчи 1 йилдан ошиқ муддат ўзига янги жамоа тополмади. Уни 2020 йилнинг кузидагина пандемия туфайли қийин кунларни бошдан ўтказаётган жонажон "Риу Аве"си яна катта футболга қайтарди. 

Хуллас, бир пайтлар дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлиши кутилган ва жаҳоннинг энг кучли клубига трансфер қилинган Коэнтрау 33 ёшга тўлди. У айни пайтда Португалия чемпионатининг аутсайдерида ҳам асосий футболчи эмас. 

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика