“Реал” ўзаро ўйинлардаги ғалабалар сони бўйича “Барса”ни қувиб ўтди
25 oct 2020 07:20
News
“Реал” ўзаро ўйинлардаги ғалабалар сони бўйича “Барса”ни қувиб ўтди
Ла Лига 7-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа “Реал” ўзаро ўйинлардаги ғалабалар сони бўйича яна “Барселона”ни ортда қолдира бошлади, дея хабар бермоқда AS. Айни пайтда қироллик клуби ўзаро ўйинларда “Барса”ни 97 марта мағлуб этган бўлса, каталонияликлар ашаддий рақибларини 96 бор доғда қолдира олишган. 52 учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.
“Реал” айни пайтда 13 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалининг биринчи поғонасида бораётган бўлса, “Барселона” 7 очко билан 10-поғонада жойлашган.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments