"Реал" мухлислари "Эл Класико" олдидан "Барселона" пул тўлаган Негрейра иши бўйича норозилик намойишини ўтказишди
		
		03 mar 2023 00:22
        News	
	 
				 
				"Реал" мухлислари "Эл Класико" олдидан "Барселона" пул тўлаган Негрейра иши бўйича норозилик намойишини ўтказишди
Бироздан сўнг "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасида Испания кубоги ярим финал учрашуви ўтказилади. Ўйиндан олдин "Реал" мухлислари "Барселона" пул тўлаган ҳакамлар қўмитаси раҳбари бўлмиш Негрейра иши бўйича норозилик намойишини ўтказишди. "Реал Мадрид" мухлислари ушбу намойишда "Барса" президенти Жоан Лапорта сурати туширилган банкноталарни сочиб, "федерацияда коррупция" деб бақириб юришди.

Олдинроқ, Каталония клуби 2016-2018 йилларда ўша пайт ҳакамлар қўмитаси вице-президенти бўлган Хосе Мария Энрикес Негрейрега 1,4 млн. евро ўтказиб бергани айтилган эди. Клубдагилар бу тўлов ёш футболчилар ҳисоботи ва ҳакамлик учун амалга оширилган дейишди. Кейин "Барселона" Негрейрега 2003 йилдан бери умумий 4,7 млн. евро тўлагани маълум бўлди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments