Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Реал Мадрид" Ла Лига клублари ичида ягона — жавоб ўйинларидан кейин ҳам вазият ўзгармади News

"Реал Мадрид" Ла Лига клублари ичида ягона — жавоб ўйинларидан кейин ҳам вазият ўзгармади

Тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" клуби сафарда "Челси"га (0:2) мағлуб бўлди.

Айнан "матрасчилар" Ла Лига вакилларидан охирги бўлиб мусобақа 1/8 финал босқичини якунлади. Муросасиз кечган баҳсда Симеоне жамоаси лондонликлар қаршилигини енга олмади ва мусобақани тарк этди. Аввалги ўйин кунларида Испания шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" ҳамда "Севилья" мос равишда ПСЖ ва "Боруссия Дортмунд"га мағлуб бўлишганди. 

Ҳар икки учрашувда ўта ҳужумкор ўйин кўрсатишига мухлисларни ўргатиб қўйган "Аталанта"ни "жиловлай" олган Зинедин Зидан шогирдлари эса ЕЧЛ 1/4 финалига чиққан Испаниянинг ягона жамоаси сифатида қайд этилди.

Бу борада энг яхши кўрсаткич инглизларда. АПЛнинг бир йўла 3 вакили ҳали курашни давом эттирмоқда. Бундеслигадан икки клуб: "Бавария" ва "Боруссия", Франциядан ПСЖ ва Португалиянинг "Порту" жамоалари бош соврин ҳақида орзу қилишда давом этишади. Қайд этиш лозим, Европа Чемпионлар Лигаси қуръаси эртага, 19 март куни бўлиб ўтади.  

Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувлар ортда қолганида сайтимизда "Реал Мадрид" Ла Лига клублари ичида ягона номли материал чоп этилганди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика