Latest news

19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  3 18:27Про лига. "Бухоро" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  5 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1

"Реал" Луниннинг келажаги борасида бир қарорга келди News

"Реал" Луниннинг келажаги борасида бир қарорга келди

Ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ.

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабон Андрей Лунинни ўзида сақлаб қолмоқчи ва у учун янги шартнома тайёрлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йилнинг июнигача амал қилади. "Қаймоқранглилар" футболчига янги битим таклиф қилишга ва уни узоқроқ муддатга клубда қолдиришга тайёр. Бироқ ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Лунин жорий мавсум Тибо Куртуанинг жароҳати туфайли "Реал"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Бироқ кейинги мавсумда украиналик яна иккинчи рақамга айланади. Бельгияликнинг қайтиши унинг келажаги ҳақидаги қарорларига таъсир қилиши мумкин.

25 ёшли посбон ушбу мавсум барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, шулардан 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Rating: +6   

Comments

   
22 mar 22:03:09
Okeni Arsenali qaytdi!
Lunin realni kelajakdagi asosiy posboni buladi qolsa.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика