"Реал" Бензема билан шартномани узайтиради
17 jun 2022 19:56
News
"Реал" Бензема билан шартномани узайтиради
Marca нашрининг ёзишича, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ва жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти Карим Бенземани энг керакли футболчилардан бири деб билишади. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади, аммо “Реал” раҳбарлари франциялик футболчи жамоада яна камида икки мавсум ўйнашига ишонч ҳосил қилишмоқда. Тез орада Бензема билан 2024 йилнинг ёзига қадар янги шартнома имзоланади, бунга ҳеч ким шубҳа қилмаяпти.
Шартнома муддати узайтирилаётганига қарамай, мадридликлар аллақачон келажак учун янги ҳужумчи изламоқда.
Ҳозирда "Реал Мадрид" бир нечта футболчиларнинг келажаги ҳақида қарор қабул қилишни ўйламоқда. Клуб таркибни ортиқча футболчилардан халос қилмоқчи, кейин эса янги трансферлар ҳақида ўйлаб кўради.
34 ёшли Бензема ўтган мавсумда "Реал" сафида 46 ўйинда 44 гол урди ва 15 голга ассистентлик қилди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments