Latest news

20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  0 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  1 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  36 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0

"Реал" - "Барселона". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото) News

"Реал" - "Барселона". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото)

"Реал" ЛаЛиганинг 33-турида "Барселона"ни "Сантьяго Бернабеу"да қабул қилди.

Бу баҳсда "Қироллик клуби" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. ътиборингизга ушбу учрашувнинг 5 муҳим жиҳатини суратлар билан тақдим этамиз.

1. Мухлислар "Эл-Классико"ни ушбу жамоаларнинг собиқ футболчилари билан томоша қилишди

"Эл-Классико" дунёда энг кўп мухлис йиға оладиган спорт воқеаси ҳисобланади. Ўйин жаҳон бўйлаб 400 млн. телетомошабин йиға олади.

"Барселона" собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль ушбу учрашувни Грециянинг Салоники шаҳрида минглаб қочоқлар билан биргаликда томоша қилди.


"Эл-Классико"нинг собиқ иштирокчилари Рауль Гонсалес ҳамда Жанлука Замбротта Манхэттонда "Эл-Классико"гача бошловчилик қилишди ва мухлисларни зериктиришмади.



2.Мессидан навбатдаги рекордлар

Месси деярли барча рекордларни янгилагандек эди, аммо "Эл-Классико"даги унинг биринчи голи аргентиналикка янги натижа олиб келди.

Месси ЛаЛига доирасида "Эл-Классико" учрашувларида энг кўп гол урган футболчига айланди (16 та гол) ва Альфреда Ди Стефанода ўтиб кетди. Унинг иккинчи рекорди - Лео "Барселона" сафида 500 голини урди.


3. Лионель тишини синдириб олган бўлиши мумкин

Месси ҳамда Марсело ўртасидаги курашлар доимо жанжал ва жароҳатлар билан тугаган.

"Барселона"нинг 10-рақамли футболчиси тўп учун курашда Марселонинг тирсагига урилди ва оғзини ушлаб чимга йиқилди. Бироз ўтиб операторлар оғзи қон бўлган Мессини кўрсатишди.





4. Стадионда иккала жамоа сафида тўп тепган футболчилар бор эди

Ҳа, уларнинг икки нафари ўйинни "Сантьяго Бернабеу"да томоша қилди. Бразилиялик Роналдо аввал "Барселона"да ўйнаб, кейин "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Худди шу ишни португалиялик Луиш Фигу ҳам такрорлаган.



5. Рамос "Эл-Классико"да қизил карточка олишни, Алехандро Эрнандес эса унга қизил карточка беришни ёқтиради

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг "Эл-Классико"да қизил карточка олиши кўпчилик учун ҳайрон қоларли воқеа эмас, чунки у фаолияти давомида 22 маротаба ўйиндан четлатилган ва шуларнинг 5 таси "Барселона"га қарши баҳсда бўлган.

Рамос икки оёғи билан Мессига ташлангани учун 77-дақиқада ҳакам Алехандро Эрнандес томонидан четлатилди. Ўтган йил "Камп Ноу"да худди шу ҳакам Серхио Рамосга қизил карточка кўрсатган эди.




Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика