Latest news

02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  0 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  6 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  59 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  11 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7

"Райо" босси музокаралар вақтида агентдан бурнига зарба қабул қилиб олди. Можаро юқори комиссия сабаб келиб чиқди, ўйинчи билан эса барибир шартнома имзоланди News

"Райо" босси музокаралар вақтида агентдан бурнига зарба қабул қилиб олди. Можаро юқори комиссия сабаб келиб чиқди, ўйинчи билан эса барибир шартнома имзоланди

Йил битими.

Ла Лигада ақлбоварқилмас воқеа — "Райо" президенти Рауль Мартин Преса "Эспаньол" форварди Рауль де Томаснинг агенти билан музокаралар вақтида урушди.



Унга юқори комиссион пул ёқмади.


Президент воситачининг истакларини эшитди ва шунчалик ғазабландики, юристлардан бирига ташланиб қолди ва тасодифан Де Томаснинг агенти юзига зарба бериб юборди. "Райо" босси бир неча сониядан сўнг бурнидан зарба қабул қилиб олди — ва шифохонага енгил жароҳат билан йўл олди.


Суяк синмади, аммо "Валенсия"га қарши ўйинни шундай ғамгин ҳолатда кузатишга тўғри келди:



Кейин маълум бўлишича, Иван Гарсиянинг агенти Пресанинг бурнига бош билан зарба берган — бу ҳақда "Райо" раҳбарининг ўзи айтиб берди. У буни қўрқоқнинг ҳаракати деб атади.


"Бу жиноий ҳаракат эди, шунингдек жуда қўрқоқ одамнинг иши. Агар у мени огоҳлантирганида, биз ҳақиқий жанг қилардик", — деб қўшимча қилди Преса.


Клуб эса бир неча нарсаларга аниқлик киритган ҳолда, баёнот билан чиқди: у ерда айтилишича, Преса агентга ўзи ҳужум қилмаган, можаронинг ташаббускори Иван Гарсия бўлган. "Райо" президенти жавобан бирдан полиция чақирди, тегишли баёнотлар билан мурожаат қилди ва вазиятни бошқача талқин қилганларнинг барчасини жавобгарликка тортмоқчи — уларни фейк деб ҳисобламоқда.


Энг асосийси, Де Томас якунда — "Райо" ўйинчиси. Рауль ушбу ёзда "Реал" ёки МЮга ўтишни хоҳлаганди ва клуб раҳбариятига тез-тез шартномани бекор қилишни ва ўрнига "Барселона"дан Мартин Брэйтуэйтни олиб келиш бўйича мурожаат қилди. Де Томас учун топ-клублар келмади, аммо таниш ва камтарона "Райо" варианти пайдо бўлди — у 2018 йилда Ла Лигадаги илк голларини шу ерда урган.


"Райо" ўйинчи учун муштлашишга ҳам тайёр эди, форвард маош бўйича талабларини пасайтирди — аммо, эндиликда январгача футболсиз ўтиради, томонлар трансфер ойнаси вақтида келишувга эришишга улгуришмади.


Де Томас аниқ Қатардаги ЖЧсиз қолди. 27 ёшли футболчи ўтган йили илк бор миллий жамоада ўйнади: уни Ансу Фати жароҳат олганда чақиришганди ва Грецияга қарши саралаш мусобақасида туширишди.


Мухлислар "Райо" президентини ёмон кўришади. Бунга стадионнинг тартибсизлиги ва клубдаги ғалати сиёсат туфайли



Мухлислар президентдан "Райо Вальекано"дек нафратланадиган клубни топиш қийин.


Мухлислар доимий равишда намойишлар ўтказишади, улар 2019 йилда ҳатто Пресага ҳужум ҳам қилишган. Ўтган йили Радамель Фалькаонинг трансфери севгини қайтармади: колумбияликнинг намойишида мухлислар ўйинчининг олдида босс пайдо бўлиши билан шовқин қила бошлашди.


Қизиқарлиси шуки, "Райо" мухлислари президент билан 11 йилдан бери жанжаллашишади. Преса 2010 йилда клубнинг 97% акциясини 40 миллион евролик қарз билан 961 евро эвазига харид қилди. Рауль — реклама магнати ва маркетингни яхши тушунади. У клубни қайта қурмоқчи эди, аммо мухлисларнинг фикрича, қарорлар кўпинча қадриятларга зид эди. Преса Зозуля ва ўнг қанот сиёсатчиларни таклиф қилишдан ташқари, 2016 йилда Оклахомада "Райо Вальекано"нинг филиалини очмоқчи эди — у ерда солиқлар паст. "Райо" мухлисларига бу унчалик ҳам ёқмади, ғоя тезда сўнди.


11 йилда давомида Пресага кўплаб саволлар йиғилиб қолди.


Асосий эътироз — стадионнинг "даҳшатли" ҳолати.



Ёмон трибуналар, ёритишнинг яхши эмаслиги — мухлислар ўзлари билан чироқ олиб келишлари керак. Хавфсизлик муаммолари, ҳожатхоналарда қоғознинг йўқлиги ва у ерда ҳам ёруғлик билан муаммо, раковиналарнинг ифлослиги, ҳожатхоналардаги муаммолар — мухлисларнинг ёқимсиз кузатувлари коллекцияси.


"Райо"нинг Ла Лигага қайтишдан кейинги илк уй ўйинига 583та одам келди. Бу Преса ва унинг чипталар сиёсатига қарши мухлислар акцияси эди — у коронавирус билан боғлиқ беқарор вазиятни баҳона қилиб, Ла Лигада абонементларни биринчи бўлиб бекор қилди. Бундан ташқари, бир марталик чипталар 25 евро туради ва уларни онлайн эмас, фақатгина кассадан харид қилиш мумкин эди.


"Райо"нинг асосий таркиб футболчиларининг ярмига бонус тўловлари кечикмоқда. Бухгалтерларнинг кетиши (гўёки) сабаб маошлар кечиккан.


"Райо"нинг аёллар жамоаси — алоҳида мавзу: битимлар борасида келишилган бўлса-да, ўйинчилар шартномаларсиз шуғулланишган. Уларга маошлар берилмади, баъзи қизлар клуб томонидан ижарага олинган уйлардан ҳайдалган, баъзилари эса мебеллар етишмаслиги сабаб матрасларда ухлашган. Футболчилар бунт қилишди ва Ла Лига раҳбарияти билан боғланишди — фақатгина шунда масала ҳал этилди.


Февраль ойида интернетда "Райо" аёллар мураббийининг зўрлаш ҳақидаги очиқдан-очиқ чақириқлари акс этган аудио хабарлар пайдо бўлди. Президент мухлислар фикрига умуман эътибор бермаслигини айтди.



Афтидан, унда яна муаммолар бўлиши мумкин — музокараларда эмас, шунчаки кўчада.



Алишер Остонов таржимаси 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика