Latest news

22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  4 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  60 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  9 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  9 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  10

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди" News

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди"

U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентина — Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин сифати, йигитларнинг руҳий ҳолатидан кўнглим тўлди. Фақатгина доимий касалимиз — ҳужумни якунига етказиш бўйича оқсадик. Рақибда ҳам кўп вазият бўлмади, бироқ имкон қадар улардан фойдаланишди. Биз эса имкониятларни кўкка совурдик. Ушбу ўйиндан тўғри хулоса қилишимиз керак. Ажойиб атмосферада Аргентинага қарши тенгма-тенг ўйнадик. Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди. 

Вақти-вақти билан рақиб йўлини тўсдик. Яккакурашларда ҳам рақибга кўп имконият бермадик. Рақибнинг маҳоратли футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Тўғри, натижа жамоага салбий таъсир ўтказади. Бироқ бу борада тушунтириш ишлари амалга оширамиз. Олдинда яна иккита ўйин бор. Йигитларни кейинги ўйинга тайёрлашга ҳаракат қиламиз. 

Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларимизни ўрганамиз ва шунга қараб майдонга кимни тушириш ҳақида хулоса чиқарамиз. 

Гуруҳдаги нариги учрашувни таҳлилчи мураббийлар тўлиқ кузатиб боришди. Мен беллашувнинг бир қисмини кўрдим, шу боис бутун ўйинга баҳо бера олмайман. Бироқ хулосаларим жамоалар кучлилигидан далолат бериб турибди. 

Жамоада кимнидир ажратиб кўрсата олмайман, бутун жамоани эътироф этишим мумкин. Улар бор имкониятини ишга солишди. Қолаверса, захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам ўйинни кучайтирди. 

Абдураззоқовда сўнгги дақиқаларда имконият юзага келди. У тўғри очилди, зарба йўллашни уддалади, аммо аниқлик етишмади.

Холдорхоновда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, асосий ҳужумчимиз эканлигини сезган ҳолдан уни рақиб ҳимоячилари яхши қўриқлашди", деди терма жамоамиз бош мураббийи.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика