Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  38 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қандай саволларга жавоб берди? News

Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қандай саволларга жавоб берди?

Бугун Ўзбекистон U-23 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатидан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.


- Халқимизни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклайман. 30 ноябрдан бошлаб ушбу мусобақага тайёргарликни бошладик. Таиландда бўлиб ўтган М-150 халқаро мусобақасида иштирок этдик. Тайёргарликнинг қолган қисмини Тошкентда ўтказдик. Қитъа чемпионатида чемпионликни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

- Бу терма жамоани кейинги йилги Осиё ўйинлари ва Токио-2020 олимпиадасига тайёрлаш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Авваломбор бу чемпионат 23 ёшгача бўлган мусобақа. 20 ёшдан кейин футболчилар муқим ўзини топа олмай йўқолиб кетишмоқда. Ўзимизда ҳам бундайлар жуда кўп. Шу боис бу мусобақа жуда долзарб мусобақа. Агар бу Осиё чемпионати бўлмаганида ёшлар йўқолиб кетишарди. Фақат Токио-2020 олимпиадасини кўзлаган ҳолда жамоани 1997 йилда туғилган футболчилардан ташкил этишимиз мумкин эди. У ҳолда 1995 йилда туғилган футболчилар нима қилишарди? Хитойга кетадиган футболчиларнинг 50 фоизи олимпия ёшидаги футболчилар. Осиё чемпионатидан сўнг 23 ёшга кирадиган футболчилар миллий терма жамоага ўтиб кетиши керак. Қолган ўйинчиларимиз эса 2020 йилдаги Олимпиада ўйинларига бориш учун номзод бўлишади.  


- Рио-2016 саралаш босқичидаги муваффақиятсизлик борасида нима дея оласиз.

- Ўша терма жамоа футболчилар мусобақа бошланишига бир ой қолганда шакллантирилган жамоа эди. Уларда ўйин ташкил қилиш борасида муаммо бор эди, улар тарқоқ эди. Ҳозирги жамоа эса 3-4 йилдан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Бизнинг жамоадаги футболчилар бир-бирини яхши тушунишади.

- Гуруҳдаги рақибларимизнинг барчаси саралаш босқичида ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллашган. Рақиблар қанчалик тарзда ўрганилди?

- Қатар билан кўп ўйнаганмиз, уларнинг имкониятларини яхши биламиз. Хитойга қарши ҳам учрашувлар ўтказганмиз. Фақатгина Уммон биз учун сирли жамоа бўлиб турибди. Уларни видеолар ёрдамида ўрганяпмиз. Рақиблар сафида атлетик жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Ҳаммасини ўрганиш жараёни кетмоқда. Футболчиларга барчасини кўрсатиб бораяпмиз. Қатардаги Акром Афифни ҳам яхши биламиз. Ўша пайтга бориб ким кучли бўлса ўша ютади.

- Осиё чемпионатида қандай натижа қайд этилса ҳам матбуот анжуманини ўтказишга ваъда берасизми?

- Албатта! Шахсан мен матбуотдан ҳеч қачон қочмаганман. Юзма-юз кўришиб фикр алмашиш ёқади. Телефонда интервью бергандан кўра.


- Терма жамоамизнинг ўйин стратегияси ва мақсад қўйдингиз?

- Ҳар бир ўйин олиб бориш услубларини ўргатиб бораяпмиз. Бу жараён Осиё чемпионати саралаш босқичида бошланган. Ёдингизда бўлса, БААда бўлиб ўтган саралашда тўғри тактика танлаганимиз учун муваффақиятга эриша олдик. ФУтболчиларнинг ақлий салоҳияти ошган. Таиланддаги турнир ҳам бизга ас қотди. У ерда турли услубларни синаб кўрдик. Таиланддаги мусобақанинг биринчи турида 10 киши бўлиб ўйнашга тўғри келди. Танаффусда йигитларга тўғри кўрсатма берганимиз боис улар ижобий натижага эришишди. Вьетнамга қарши ўйинда натижа учун ўйнашимиз керак эди. Бор имкониятдан фойдаланиб ўйинни назорат қилиш ва кучни сақлашга уриндик. Япония билан ўйинда тезкор ҳужумлар жуда муҳим аҳамият касб этади. Бизда ҳам шундай футболчилар бор. Ишлайдиган сифатларимиз бор. Стандарт вазиятлардан сўнг тўпни қайтариш устида иш олиб борилмоқда. Бу устида ҳали ишлаймиз деб ўйлайман.  

- Таиланддаги мусобақа вақтида сизга натижа муҳим деб айтишди. Шу боис режаларингиз амалга ошмай қолганди? Тошкентда уларни тўғрилай олдингизми?

- Таиландда барча футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмадим, фақат шу камчилик бўлди. Юртимизда об-ҳаво яхши бўлгани учун Қаршида "Насаф" билан иккита ўйин ўтказдик. Бунинг учун Рўзиқул Бердиевга миннатдорчилик билдираман. Бу баҳслардан жамоам жуда катта фойда олди. Куни кеча "Металлург"га қарши баҳсдан кейин 23 кишилик таркибни аниқлаб олдим.

- "Насаф" ва "Пахтакор" клублари 30 январь куни ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади. Агар Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга чиқадиган бўлса, сўнгги ўйинни 27 январь куни ўтказади. Агар ЎФФ сизга аниқ мақсад қўймаганида "Насаф" ва "Пахтакор" футболчиларини қолдириб кетишингиз мумкинмиди?

- Бу борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Клуб раҳбарлари ҳам, мураббийлари ҳам ҳеч қандай эътироз қилишмади. Осиё чемпионатининг нуфузини пасайтиришга ҳаракат қилаётгангиз менга ёқмаяпти. Бу расмий мусобақа. Қитъа чемпионати. Унда мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Терма жамоа манафаати биринчи ўринда туради. Олимпиада йўлланма берадими ёки йўқми буни фарқи йўқ. Рўзиқул Бердиев хаттоки финалга чиқиб ютинглар ва ундан кейин ОЧЛ плей-оффда ўйнайверишади деб айтди.

- Агар сиз Рўзиқул Бердиевнинг ўрнида бўлгангизда нима бўларди?

- Мен ҳам терма жамоа манфаати йўлида футболчиларимни берардим. Шубҳа қилмасангиз ҳам майли. Мен терма жамоа мураббийи бўлиб клубларни қийин аҳволга солишга уринамаганман. Масалан, Жавоҳир Сидиқовни "Қўқон-1912"даги ўйинини ўтказгани учун эртаси куни Россия билан ўртоқлик учрашувида ярим тайм ўйнаганди.


- Отабек Шукуров ҳеч кимдан сўрамай БААга кетиб қолган деган гаплар тарқалди...

- Йўқ. Шукуров шахсан мендан рухсат сўраб БААга борди. У миллий терма жамоа аъзоси. Клуби борасида ҳали бир тўхтамга кела олмаган футболчи Осиё чемпионатида қандай ўйин намойиш этиши мавҳум бўларди. Шу боис мендан ва "Бунёдкор" раҳбариятидан рухсат сўраб БААга бориб янги клуби билан шартнома тузиб келди. Эртага у терма жамоа ихтиёрига етиб келади ва Хитойдаги Осиё чемпионатига боради.

- Янги йил арафасида турибмиз. 31 декабрь куни футболчилар кўп овқат тановул қилиши ёки ичимликлар ичишидан қўрқмаяпсизми?

- Йўқ бундан ҳам муаммо йўқ. Биздаги ҳар бир футболчи профессионал. Улар бир ойдан ортиқ вақт давомида меҳнат қилишди. Мана шу меҳнатларини қадрлашади. Бир кун ёки байрам учун мана шу меҳнатни зое кетказмасликларига ишонаман. Ўтган кун барча ўйинчилардан норматив қабул қилдик. Натижалар ижобий бўлди. 2 январь куни футболчиларни яна бир марта текширувдан ўтказамиз. Буни футболчилар яхши тушунишади ва масъулиятни тушуниб турибишибди.

- Осиё чемпионати орқали футболчилар ўзларини хориж клубларига реклама қилиб олишлари ҳам мумкин...

- Тўғри. Футболчилар буни ҳам тушуниб турибди. Йигитлар аввало мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Кейинги ўринда эса ўз фаолиятларини ҳам янги поғонага олиб чиқиш имконияти бўлади.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика