Latest news

19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  0 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  9 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  3 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин сифати ўртача бўлди" News

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин сифати ўртача бўлди"

Бугун Тошкентда старт олган ПФЛ Кубогида "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:0) тўқнашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонган самарқандликлар устози Равшан Ҳайдаров поёнига етган баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Равшан ака, бугун жамоангиз ПФЛ Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Аввало учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Бугун ҳар иккала жамоа ҳам қишки тайёргарлик қандай бўлса, шунга мос ўйин кўрсатди. Бу пайтда бирор бир жамоа 100 фоиз тайёр бўлиши қийин. Бизда мавсум энди бошланмоқда. Шу боис ўйин шунга мос равишда кечди. Сифат ҳам ўртача  бўлди. Аслида бу турнир жамоаларнинг мавсум олдидан тайёргарлигига катта фойда келтиради. Ўйин амалиётини ошириш учун қулай бўлган мусобақа.

- Бугунги рақиб "Қўқон-1912", жорий мавсум ўз олдига кучлилар сафига чиқишни вазифа қилиб қўймоқда. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Гарчи қўқонликлар бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа менга ёқди. Таркибида илгари олий лигада ўйнаган футболчилар ҳаракат қилмоқда. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилаётган пайтда "Қўқон-1912"да пенальти тепиш имконияти юзага келганди. Аммо уларнинг футболчиси бундай унумли фойдалана олмади. Агарда ўшанда гол бўлганида, учрашув умуман бошқача тусга ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Чунки бу пайтга келиб, мен захирадаги футболчиларнинг барчасини майдонга тушириб бўлгандим.

- Таркибни шакллантириб бўлдизми?
- Йўқ, бунга яна озгина вақт керак.

- Яна таркибда қандайдир ўзгариш бўлиши мумкинми? Селекция жараёни тўхтамадими?
- Чемпионат стартига қадар ихтиёримизда бир ой вақт бор. Албатта селекция унгача давом этади. Шундай экан, яқин орада кўрикка янги футболчилар келиш эхтимоли йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика