Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  29 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Равшан Ҳайдаров: "Иордания тўсиғидан ўтишимизга ишонаман" News

Равшан Ҳайдаров: "Иордания тўсиғидан ўтишимизга ишонаман"

Маълумки, бугун миллий терма жамоамиз сафарда Иордания билан муҳим бўлган ўйинни ўтказади.
Шунинг учун барчанинг диққат эътибори Аммандаги баҳсга қаратилган десак муболаға бўлмайди. Аҳамияти юқори бўлган ўйин олдидан ўз вақтида миллий терма жамоамизда фаолият юритган собиқларни эсга олдик. Дастлабки суҳбатдошимиз бугунги кунда "Динамо"ни бошқараётган Равшан Ҳайдаровдир.

"Бугунги ўйинда миллий терма жамомизнинг қониқарли натижа билан қайтишини барча юртдошларимиз каби мен ҳам кутяпман", - дейди Равшан Акмалович. "Аммандаги баҳсда гол уриш ниҳоятда зарур. Агарда футболчиларимиз учрашувда биринчи бўлиб, ҳисобни очишса рақиб жамоа ҳам кейин гол уриш пайига тушиб қолади ва бундан йигитларимиз яна унумли фойдаланиб қолиши мумкин".

"Қандай тактикада ўйнаш фодали бўлади? Менимча миллий терма жамоамиз мураббийлар штаби Иорданиянинг бугунги холати бўйича тасаввурга эга ва унинг охирги ўйинларда қандай ҳаракат қилганидан хабари бор. Бир сўз билан айтганда бугунги рақибимиз тўғрисида Миржалол Қосимов етарлича маълумотга эга. Шу боис қандай тактикада ўйнашимизни мураббийлар биздан кўра яхшироқ билади. Умид қиламанки, қандай услубда ўйнашимиздан қатъий назар, йигитларимиз халқимизни хурсанд эта оладилар".

"Иордания билан икки ўйиндан иборат ўтиш босқичида ўйнашимиз биз учун фойдали. Айниқса жавоб баҳсининг Тошкентда ўтказилиши имкониятларимизни юқори эканлигидан далолатдир. Айтиш мумкинки, бугунги кунда футболчиларимиз иорданияликларга нисбатан савия бошқа жиҳатлар бўйича устун. Шу боис шахсан мен Иордания тўсиғидан ўтишимизга ишонаман".

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика