Latest news

20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  5 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  2 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  2 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19

Равшан Ҳайдаров: «Динамо»да ёшлардан иборат пойдевор борлиги хурсанд қилади» News

Равшан Ҳайдаров: «Динамо»да ёшлардан иборат пойдевор борлиги хурсанд қилади»

«Динамо» - «Навбаҳор» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этиб журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Мухлисларига ниҳоят кутилган ғалабани тақдим этдик, дея оламан. Шогирдларимнинг бугунги ҳаракатларидан кўнглим тўлди. “Навбаҳор” анча шакилланган жамоалардан биридир. Уларга қарши ўйнаш бизга доим қийинчилик туғдирган. Шогирдларим ўйин мобайнида тўпни назорат қилиб туришди. Иссиқ ҳавода футбол ўйнашни ўзи бўлмайди. Болалар бугунги ўйинда ютишлари кераклигини ҳис этган ҳолда бор кучларини бериб ўйнашди. Натижада биз ўз ҳисобимизга уч очкони қўшиб қўйдик.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббий этиб тайинландингиз, айтингчи, “Динамо” вакилларини ҳам биз ушбу терма таркибида кўришимиз мумкинми?

- Бир-икки футболчиларни кўз остимга олиб қўйганман, насиб бўлса, уларни йиғинларга чақириб бораман.

- «Динамо»нинг биринчи даврадаги ўйинларидан кўнглингиз тўлдими?


- Тўғрисини айтадиган бўлсам, кўнглим тўлмади. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам буни кўрсатиб турибди. Биз бирин-кетин кучли тўртликдаги клублар билан ўйинлар ўтказдик, ўртамиёна клублар учун бу анча қийин. Бир қатор футболчиларимизнинг кутилмаганда жароҳатлар олишлари ҳам натижаларга катта таъсир ўтказмай қолмади. “Қизилқум” ва “Машъал”га қарши ўйинларда имкониятни бой бериб қўйдик. Давра боши ва охирида яхши ўйин кўрсатдик, ўртада эса айниқса «Пахтакор»га қарши ўйиндан кейин руҳий пасайиш сезилди жамоада. Бу эса натижамизга таъсир этди. Энг асосийси эса, «Динамо»да ёшлардан иборат пойдевор борлиги мени хурсанд қилади.

- Самарқанддаги фаолиятингиз ўз якунига етдими? Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан бир вақтда “Динамо”да ишламоқчимисиз?

- Ҳали бу борада на раҳбарият, на ЎФФ билан гаплашганим йўқ. Шу сабабли бу саволингизга жавоб бера олмайман. Чунки, расмий ишлар ҳал бўлганидан кейин барчаси ҳақида бемалол гапириш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика