Latest news

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  0 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  6 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  101

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйин жисмоний томонлама тўғри йўлда эканлигимизни билдиради" News

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйин жисмоний томонлама тўғри йўлда эканлигимизни билдиради"

Янги Зеландияга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Авваламбор, мухлисларни, айниқса Фарғоналик футбол мухлисларини яна бир ажойиб стадион қурилгани билан табриклайман. Футбол ривожланиши учун ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Биз эса ўз ўйинларимиз билан бунга муносиб жавоб қайтаришимиз лозим. Бу ғалаба - янги стадион қурилгани учун бизнинг миннатдорчилигимиз, дея сўз бошлади Равшан Ҳайдаров.

- Терма жамоа мундиалга тайёрми?
- Тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Биз ушбу йиғинимизда ЖЧда бўладиган тартиб бўйича тайёрланмоқдамиз. Ўртоқлик ўйинларидаги рақибларимиз савияси ҳам айнан ЖЧга мос. Янги Зеландияга қарши ўйин Фижига қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтайди деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бу йиғинларнинг албатта фойдаси бўлади.

- Жаҳон Чемпионатида қандай мақсадлар қўйилади?
- ЖЧда албатта бундан аввалги ёшлар терма жамоаларимиз яхши натижалар кўрсатишган, кучли саккизликка киришган. Ўйлайманки, биз ҳам бундан ёмон натижа кўрсатишимиз мумкин эмас. Биз ҳам юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Германия терма жамоаси ҳақида...
- Германия кучли рақиб. Уларни ўрганишда давом этмоқдамиз. Португалияга қарши бўлиб ўтган ўйинда уларга қарши ўйин моделини синаб кўрдик. Германияга қарши ўйнаш мумкин. Ўйинга тайёрланишда давом этмоқдамиз.

- Португалиядаги йиғиндан сўнг жисмоний томонлама тикланиш жамоага оғирлик қилмадими?
- Айтиб ўтганимдек, тайёргарликларимиз ЖЧ режимида кетмоқда. Албатта ўйинлар, узоқ парвозлар йигитларни толиқтиради. Аммо, биз бунга тайёр бўлишимиз лозим. Бугунги ўйинда узоқ парвозларнинг таъсири сезилмади. Бу эса жисмоний томонлама тўғри йўлдан кетаётганимизни билдиради. Шу темпда давом этишимиз лозим. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

- Ўйиндан келиб чиқадиган бўлсак, йигитларда стандарт вазиятларни бажаришда, жарима тўпларини тепишда низолар келиб чиқди. Ўринбоев пенальтидан гол кирита олмагач, унга ҳеч ким тўпни оширмай қўйди...

- Умуман, сиз айтаётган вазиятда тўпни Ҳамдамов тепиши керак эди. Аммо, у вақтда Достон алмаштириб бўлинганди. У вақтда йигитлар ўйланган режа ҳақида маслаҳатлашишаётганди. Пенальти борасида эса Забиҳилло ҳамда Элдор Шомуродовга ишонч билдирамиз.

-Забиҳилло Ўринбоевга якуний қарор чиқариш борасида ўзига ишонч етишмаяпти. Замонавий футболда эса ҳимоячилар рақиб футболчисини ўйлаб ўтиришини кутишмайди...
-Забиҳилло ўйин муҳитини яхши ҳис қилади. Тўғри, вазиятни голга айлантириш борасида оқсаяпмиз. Ҳужумчиларимизнинг ўйин услублари турлича. Элдорнинг ҳам, Достоннинг ҳам, Забиҳиллонинг ҳам ўзига яраша вазифалари, кучли томонлари бор. Бу ўйин услубимизга боғлиқ.

-Темур Толипов терма жамоага қанчалик киришиб кета олди ва у ЖЧга боришга тайёрми?
-У иқтидорли футболчи. Уни анчадан бери биламан. Лекин, маълум вақт унинг ўйинида пасайиш юз берди ва шу сабабли Осиё Чемпионатига бора олмади. Аммо, у вақтида ўзига келиб олди ва ишлашда давом этди. Жамоага киришиб кетиш борасида эса муаммо бўлгани йўқ. Чунки, у терма жамоа аъзоси. Фақатгина Осиё Чемпионати вақтидаги формаси маъқул келмагани учун у ерга бормаганди.

-Ҳамдамов қолган икки ҳужумчига нисбатан ажралиб қолгандек таассурот уйғотди...
-Айтиб ўтганимдек, жисмоний тайёргарлик, узоқ парвозлар барчага хар хил таъсир қилади. У бундан аввалги ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қилганди. Балки, бу ўз таъсирини ўтказгандир.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика